Ўзини лоукостер авиакомпанияси сифатида кўрсатган Humo Air 15 декабрдан бошлаб Airbus A320 самолётида Тошкентдан Нукус, Самарқанд, Қарши ва Урганч шаҳарларига кунлик парвозларни йўлга қўя бошлади. «Газета.uz» мухбири бошқа журналист ва блогерлар қаторида биринчи рейс билан Урганчда бўлиб қайтди.

Барча йўналишлар учун чипталарнинг бошланғич нархи тахминан 159,5 минг сўмни (олдинроқ харид учун, фақат қўл юки билан) ташкил этади. Барча ўриндиқлар эконом класс тарифида бўлиб, қўшимча хизматлар — овқатланиш, ўриндиқ танлаш ва бошқалар учун алоҳида тўлов мавжуд.

«Одамлар учади» шиори остида хизмат кўрстаувчи авиакомпания вакилларининг сўзларига кўра, яқин ҳафтада иккинчи А320 ҳаво кемаси ҳам келтирилади. У бошқа шаҳарлар — Навоий, Термиз, Бухоро, Фарғонага парвозларни йўлга қўйиш имконини беради. Ҳар бир самолёт кунига ўртача 4 та рейсни амалга ошириши кутилмоқда.

humo air, лоукостер

«2024 йилда биз Олмаота, Боку, Дубай ва бошқа шаҳарларга ҳам халқаро рейсларни йўлга қўйиш ниятидамиз», — деди Humo Air`нинг маркетинг ва савдо бўйича директори Андрей Осинцев.

Компания 2025 йил охирига қадар паркни 18 та самолёт билан тўлдиришни режалаштирмоқда.

Humo Air авиакомпанияси «Махсус авиация ишлари бўйича авиакомпания» ДУК мулки негизида 2020 йилда ташкил этилган. Унинг 43 дона Ан-2 ҳаво кемаси («кукурузниклар») Uzbekistan Airways авиакомпанияси лайнерларига арзонроқ муқобил сифатида кўрилганди. 2021 йилнинг декабр ойидан бошлаб компания Фарғона — Сўх — Фарғона йўналишида мунтазам қатновларни ҳафтасига икки мартадан йўлга қўя бошлаган.

Humo Air бош директори Рене Гспонер.Humo Air бош директори Рене Гспонер.

2023 йилнинг январ ойида Humo Air Швецариянинг Valleyroad Capital S.A. компанияси томонидан 2,4 миллион долларга хусусийлаштирилган.

Инвестор 2025 йилгача ички рейслар сонини 60 тага етказиш ва ҳаво кемалари паркини янгилаш каби қатор мажбуриятларни олган.

humo air, лоукостер

Октябрь ойида компания йил охиригача учта Airbus самолётини олишни ва биринчи чоракда 200 мингдан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатувчи 1000 дан ортиқ рейсни амалга оширишни режалаштираётганини эълон қилганди.