«Газета.uz» мухбирлари Амир Темур хиёбони атрофида таъмирлаш ишлари бошланганига гувоҳ бўлди. Пиёдалар йўлакчаси ён қисми айлана майдон атрофи бўйлаб қазилган, айрим қисмлари алоҳида лента билан ўралган.

амир темур хиёбони

Шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг «Газета.uz»га маълум қилишича, 15 ноябрдан Тошкент шаҳри Ободонлаштириш бош бошқармаси бўлинмаси томонидан пиёдалар йўлакларига ётқизилган брусчаткаларни янгилаш ва йўлнинг асфальт қопламасидаги бўшлиқларни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

амир темур хиёбони

Ҳокимлик боғнинг ландшафт дизайнида туб ўзгаришлар бўлмаслигига ишонтирди. Катта йўл пиёдалар йўлаги ҳисобига кенгайтирилмайди.

Қулай об-ҳаво шароити ҳисобга олинса, иш 14 иш кунида якунланади.