Сурхондарё вилоятидаги «Боботоғ» давлат ўрмон хўжалигида Қизил китобга киритилган 611 туп ноёб турдаги тожик кавраги ноқонуний кесиб олингани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси хабар берди.

Бошқарма бунга ўрмон ходимларининг ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашиши сабаб бўлганини қайд этди.

тожик кавраги, «Боботоғ» давлат ўрмон хўжалиги, сурхондарё вилояти

Ҳолат юзасидан бирламчи ҳужжатлар тайёрланиб, табиатга етказилган зарар ҳисобланмоқда, дейилади хабарда.

Ўзбекистонда январь-сентябрь ойларида дарахтларнинг ноқонуний кесилиши билан боғлиқ 2427 та ҳуқуқбузарлик аниқланган.

Хусусан, Сурхондарё вилояти «Боботоғ» давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида июль-сентябрь ойларида 11 550 туп табиий ҳолда ўсувчи тожик кавраги доривор ўсимлиги ноқонуний кесилиб, табиатга 5,7 млрд сўм зарар етказилган.