Тошкентда III Халқаро инвестиция форуми якунланди. Унинг жонли сессиясида қулай шаҳарларни ривожлантириш бўйича панел муҳокамаси бўлди. Унда иқтисодиёт, замонавий архитектура ва шаҳарсозлик соҳасидаги халқаро экспертлар ҳамда йирик хорижий бизнес вакиллари иштирок этди. Улардан бири BI Group Қозоғистон қурилиш холдинги раҳбари Айдин Раҳимбаев бўлди. Унинг компанияси Ўзбекистон бозорини устувор максад деб билади ва инвестициялар ҳажмини оширишга тайёр.

bi-group, реклама

Форумда шаҳарсозлик ҳақидаги суҳбатлар унумли замин топгани бежиз эмас. 2023 йилда Ўзбекистон президенти 2030 йилга келиб Тошкент дунёнинг қулай шаҳарлари рейтингида 50-ўринга кўтарилиши кераклиги ҳақида кўрсатма берган эди. Бундай жиддий масалани амалга оширишда хорижий инвестициялар ҳал қилувчи рол ўйнаши мумкин. Айниқса, гап нафақат халқаро тажрибага, балки МДҲ учун янги шаҳар қуриш форматлари ва юқори технологияли ечимларга эга бўлган Марказий Осиё қурилиш бозорининг етакчиларидан бири ҳақида бораётган бўлса.

bi-group, реклама

Форумнинг панел сессиясида сўзга чиққан Қозоғистон компанияси раҳбари BI Group Тошкентда амалга оширишни режалаштирган бир қатор лойиҳаларни тақдим этди. АҚШ, Буюк Британия ва Туркия экспертлари билан давра суҳбатида кенг қамровли ва қулай шаҳарсозликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Раҳимбоев Ўзбекистон ўз компанияси учун халқаро тараққиётнинг асосий йўналиши эканини таъкидлади.

bi-group, реклама

«Компаниямиз бугунги кунда дунёнинг етти мамлакатида, жумладан, АҚШ ва БААда фаолият юритмоқда, бироқ Ўзбекистон биз учун устувор йўналиш бўлиб қолмоқда, биз ушбу бозорнинг истиқболини, инвестициявий жозибадорлигини кўрмоқдамиз. Мамлакат раҳбарияти хорижий бизнес учун барча шарт-шароитларни яратмоқда, президент Шавкат Мирзиёев шахсан ушбу жараёнларга туртки беряпти ва уларни назорат остида ушлаб турибди. Бундан ташқари, бизнинг қардош халқларимизни кўп жиҳатдан тарих, маданият ва дунёқарашнинг ўхшаш элементлари, уйларига ва келажагига муносабат боғлаб туради. Шунинг учун биз Ўзбекистон қурилиш бозорига инвестициялар ҳажмини мунтазам равишда оширишга қарор қилдик», — деди тадбиркор.

Ўзбекистон қурилиш бозорининг BI Group каби йирик ўйинчиларнинг инвестициялари ва бошқарувига аниқ эхтиёжи бор. Ўзбекистон бугунги кунда ахоли сони ўсиши бӯйича Марказий Осиёда етакчи ҳисобланади. Шу муносабат билан давлат Тошкент ва бошқа шаҳарларни уй-жой билан таъминлашнинг халқаро стандартига — киши бошига 30 кв.м. га олиб келиши мумкин бўлган барча жараёнларни рағбатлантиришга тайёр. Тошкентда бу кўрсаткич ҳозирги пайтда 22 кв. м. га тенг.

bi-group, реклама

Ўзбекистон бозорида беш йилдан бери фаолият юритиб келаётган BI Group Қозоғистонда синовдан ӯтган ва кенг талаб қилинадиган амалиёт ҳамда технологияларни қўлламоқда. Улардан бири тез орада ишга тушириладиган Bigville, яъни «шаҳар ичидаги шаҳар» концепцияси бўлиши мумкин. Бугунги кунда у ишлаб чикарувчининг ватанида фаол ривожланмоқда. Концепция шуни таъкидлайдики, ишлаб чикарувчи фақат турар жой биноларини қурибгина қолмай, балки бутун ҳудудни ҳар томонлама ўзлаштиради, бунинг натижасида муҳим ижтимоий объектлар ва дам олиш жойлари уйдан 15 дақиқалик пиёда масофада жойлашади. Ушбу қарор фуқароларнинг фаровон ҳаётига ҳисса қўшади.

Бундан ташқари, Қозоғистон холдинги Ўзбекистон лойиҳаларига тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажмини оширишга ва Bnect (қурилиш жараёнлари экотизими), Connected Home («ақлли» уй), Big App (мижозларга хизмат кўрсатиш учун илова), Smart Ремонт ва бошқалар каби инновацион IT тизимларини иш жараёнларига жорий этишга тайёр.

Реклама ҳуқуқлари асосида.