Ўзбекистонда аҳоли сонининг муттасил равишда ўсиб бораётганлиги, сўнгги йилларда миллий иқтисодиётни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш ва шу орқали аҳоли фаровонлигини ошириш мақсадида кўплаб замонавий янги саноат корхоналарининг пайдо бўлаётгани электр энергиясига бўлган талабни ҳам оширмоқда.

Бугунги кунда электр энергия ресурсларини ишлаб чиқаришда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда янги экологик тоза ишлаб чиқиш қувватларини ташкил этиш, соҳада замонавий технологиялардан кенг фойдаланиш ва шу асосда корхоналар ва аҳолининг электр энергияга бўлган эҳтиёжини янада тўлароқ қондиришни таъминлаш муҳим вазифа ҳисобланади.

реклама, ўзбекгидроэнерго

Тараққиёт йўлидан дадил одимлаётган Янги Ўзбекистонда кенг кўламли ислоҳотлар қаторида миллий иқтисодиётнинг муҳим қувват манбаи ҳисобланган гидроэнергетика тармоғи ҳам изчил ривожланмоқда.

Бу борада «Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан янги ГЭСлар барпо этилмоқда ҳамда инвестициявий лойиҳалар доирасида узоқ йиллардан буён фойдаланиб келинаётган, ўзининг ўрнатилган электр энергия ишлаб чиқариш қувватларини йўқотган ГЭСлар модернизация қилиниб, янги самарадор қувватлар ўрнатилмоқда.

реклама, ўзбекгидроэнерго

30 август куни Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллиги арафасида «Тошкент ГЭСлар каскади» унитар корхонаси таркибидаги 100 ёшга тенг «Бўзсув ГЭС-1»нинг модернизациядан сўнг, янгиланган энергетик қувватда ишга туширилишига бағишланган тадбир ўтказилди.

Тадбирни «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ижро аппарати раҳбари Суҳроб Хамраев табрик нутқи билан очиб берди.

Маросимда Юнусобод тумани ҳокими Баҳодир Абдувалиев ҳамда жамият тизим корхона ва ташкилотлари вакиллари, ҳамкор хорижий компаниялар масъуллари, гидроэнергетик муҳандислар ҳамда марказий телеканаллар, босма ва электрон ОАВ вакиллари иштирок этди.

реклама, ўзбекгидроэнерго

«Бўзсув ГЭС-1» нинг аввалги ўрнатилган қуввати 4 МВт, яъни тўртта гидроагрегат бўлган бўлса, узоқ йиллар давомида эксплуатация қилинганли сабабли қуввати 2 МВтга пасайиб қолган эди. Модернизация ишлари якунига етказилгандан сўнг, ГЭСнинг энергетик қуввати 6 МВт — иккита замонавий гидроагрегатга етказилди. Бу эса ГЭС қувватининг 4 МВтга оширилганлигини кўрсатади. Янгиланган ГЭС йилига ўртача 44,4 млн кВт/соат электр энергиясини ишлаб чиқаради.

«Бўзсув ГЭС-1» Ўзбекистонда бунёд этилган биринчи гидроэлектр станциядаридан бири бўлиб, мазкур ГЭС Юнусобод тумани ҳудудида жойлашган. ГЭСнинг қурилиши 1923 йилда бошланади ва халқ ҳашари билан амалга оширилиб, 1926 йилда қурилиш ишлари якунланади.

реклама, ўзбекгидроэнерго

Ўзбекистон қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни изчил ошириб бориш, энергетика ресурсларининг мувозанатини ошириш ҳамда республика иқтисодиёти тармоқлари ва аҳолининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини янада тўлиқ қондиришни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон президентининг 2017 йил 2 майдаги «2017−2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги [ПҚ-2947-сон] қарорига асосан Ўзбекистон Вазирлар маҳкамасининг 2019 йил 2 апрелдаги ««Чирчиқ ГЭСлар каскади» УК (ГЭС-10), «Самарқанд ГЭСлар каскади» УК (ГЭС-2Б), «Тошкент ГЭСлар каскади» УК (ГЭС-1) модернизацияси» инвестициявий лойиҳанинг техник иқтисодий асосини тасдиқлаш тўғрисида»ги [276-сон] қарори қабул қилинди. Унинг доирасида, Хитой Халқ Республикаси Тижорат вазирлиги томонидан «Тошкент ГЭСлар каскади УК модернизацияси (ГЭС-1Д)» инвестициявий лойиҳасини молиялаштириш учун имтиёзли кредит берилиши маъқулланди.

«Гидропроект» АЖ томонидан инвестициявий лойиҳанинг техник иқтисодий асослари ишлаб чиқилганлиги қайд этилиб, инвестициявий лойиҳанинг молиялаштириш манбалари сифатида ХХР «Эксимбанки»нинг 20 йил муддатга, шу жумладан, беш йиллик имтиёзли даврга йиллик 2,2% ставкаси билан, «Туронбанк» АТБ орқали қайта молиялаштириладиган ва қайта молиялаштирувчи банкнинг 0,2% миқдоридаги маржаси қўшилган ҳолда бериладиган кредит маблағлари, шунингдек, «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг ўз маблағлари белгиланганди.

реклама, ўзбекгидроэнерго

Модернизация ишлари ХХРнинг соҳада етакчи ташкилотларидан бири бўлган China National Technisal Import and Export Corporation (CNTIEC) компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Жамият томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли ва самарали фаолият, хусусан, янги ГЭСларни қуриш, мавжудларини модернизация қилиш, ГЭСларда жаҳон стандартидаги замонавий технологияларни жорий қилиш орқали Ўзбекистон халқи хонадонларини ёритиш, кундалик маиший эҳтиёжлари учун зарур бўлган электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, асосийси, халқ турмуш фаровонлигининг ошишига муҳим пойдевор бўлади.

Реклама ҳуқуқлари асосида.