Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига давлат ташрифи якунида Макка шаҳрида бўлиб, умра амалларини бажарди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари Ислом дини арконларига мувофиқ эҳромга кириб, намоз ўқиди, талбия айтиб, Масжидул Ҳарамга борди.

«Каъбатуллоҳнинг ичига кириш мусулмонлар орзу қиладиган улуғ шарафдир. Президент ана шундай шарафга муяссар бўлиб, Каъбатуллоҳнинг ичида намоз ўқиди», — дея қайд этилади матбуот хизмати хабарида.

Шавкат Мирзиёев Байтуллоҳ атрофида етти бор тавоф, Сафо ва Марва тепаликлари орасида еттита саъй қилди.

Мамлакат делегацияси аъзолари, уламо ва зиёлилар билан биргаликда юртга тинчлик ва тараққиёт, ўзбек халқига саломатлик ва фаровонлик тилаб дуолар ўқидилар.

Фото