14 июль куни Ҳукумат қарори билан [290-сон] Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланилиши тақиқланган оғир ишларнинг ҳамда зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларнинг рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.

Рўйхатга кўра, қуйидаги ишларда 18 ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиш тақиқланади, жумладан:

  • Кўмирни бойитиш аппаратчиси;
  • Қимматбаҳо металлар ишлаб чиқариш аппаратчиси;
  • Ер ости кон ишчиси;
  • Таркибида олмос бўлган концентратларни меъёрига етказувчи;
  • Қора металлар ишлаб чиқариш назоратчиси;
  • Олмослар ва ўта қаттиқ материалларни силлиқловчи;
  • Иссиқлик тармоғидаги ускуналарни таъмирлаш бўйича чилангар;
  • Нефть ва газ қазиб олиш бўйича оператор;
  • Газ тақсимлаш станцияси оператори;
  • Тиббий препаратларни дозаловчи;
  • Тиббий маҳсулотларни тахловчи;
  • Юқори частотали ток қурилмаларида пайвандчи;
  • Гипсни қиздирувчи;
  • Асфальтбетончи;
  • Новвой;
  • Хамир қорувчи;
  • Гўшт маҳсулотларини кесувчи;
  • Музқаймоқ тайёрловчи;
  • Наққош;
  • Йўловчи ташувчи поезд механиги-бригадири;
  • Тез тиббий ёрдам станцияларининг навбатчи тиббиёт ходими.

Маълумот учун, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49−1-моддаси билан вояга етмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланишга йўл қўйилмаслиги тўғрисидаги талабларни бузиш учун жарима белгиланган. Модда талабини бажармаслик базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.