Тошкент шаҳрида Nexia ва мотоцикль иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши вафот этди. Бу ҳақда «My5» телеканалининг «Марказий студия» кўрсатувида маълум қилинди.

Ҳодиса 8 июль куни тунги соат 23:00 лар атрофида Nexia ва мотоцикл иштирокида содир бўлган. Тўқнашув оқибатида 34 ёшли мотоцикл ҳайдовчиси вафот этган. Nexia салонидаги йўловчи олган жароҳатлари сабаб шифохонага ётқизилган.

Маълум қилинишича, Nexia ҳайдовчиси йўлда қайрилиш учун бурилган вақт қарама-қарши ҳаракатланиб келаётган мотоцикл ҳайдовчиси тўхташга улгурмасдан Nexia ён тарафига келиб урилган.

Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари бошланган.