Жанубий Африка Республикасининг энг йирик шаҳри Йоҳаннесбургда 11 йил ичида биринчи марта қор ёғди. Жанубий яримшарда июндан августгача қиш ойлари ҳисобланади ва ушбу шаҳарда охирги марта бу ҳодиса 2012 йил август ойида кузатилган, дея хабар бермоқда BBC.

Маҳаллий аҳоли қор ёғиш ҳодисасини «мўъжизавий», «ҳафтанинг ажойиб бошланиши» деб таърифлаган.

жанубий африка республикаси, қор

Фото: Anadolu Agency

Witwatersrand университетининг физик география профессори Женнифер Фитчетт маҳаллий Times газетасига берган интервьюсида қорнинг давомли ёғиши эҳтимоли паст эканини ва ҳодисага намликнинг кўтарилиши, совуқ ҳарорат ва совуқ шамол сабаб бўлганини таъкидлаган.

«Бу ҳар 10 йилда бир марта содир бўлади. Биз қор кўп ёғадиган ҳудуд эмасмиз ва бу бизда қишда қуруқ муҳит бўлиши билан қисман боғлиқ. Бизда кучли, юқори босимли муҳит бўлгани учун қиш ойларида ёмғир ёғмайди ёки жуда кам ёғади. Шунинг учун ҳавода намлик кўп бўлмайди», — дейди профессор.

жанубий африка республикаси, қор

Фото: EPA

жанубий африка республикаси, қор

Кўплаб ўқувчилар қорни биринчи марта кўрди. Фото: Reuters

Унинг айтишича, шаҳарда охирги марта қор 2012 йилда ва ундан олдин эса 2007 йилда ёғган.

ЖАР об-ҳаво хизмати метеорологи Уэйн Вентернинг айтишича, кузатилаётган ҳодиса истисно ҳисобланмайди ва уни иқлим ўзгариши билан боғлиқ деб бўлмайди.