Навоий вилояти Навбаҳор туманида 9 июль куни Қизил китобга киритилган иккита жайронни отган браконьерлар қўлга олинди, деб хабар бермоқда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати.
Экологик рейд давомида фуқаро Қ.Ш. бошқарувидаги Niva автомашинаси юкхонасида отилган она-бола жайрон борлиги аниқланган.
Текширув ишлари давомида жайронлар Самарқанд вилояти Нарпай туманида яшовчи фуқаролар Қ.Ш ва Қ.Ф.га тегишли ов қуроллари ёрдамида ноқонуний овлангани маълум бўлди.
Табиатга 33 млн сўм зарар етказилган.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Қ.Ш. бошқарувидаги автомашина жарима майдончасига қўйилди ва ов қуроллари сақлаш учун Навоий вилояти ИИБга юборилди. Ҳозирда прокуратурага юбориш учун керакли ҳужжатлар тўпланмоқда.