Тянь-Шань қўнғир айиғи Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси ходимлари томонидан ўрнатилган фотоқопқонга тушди. Видео Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.

Тянь-Шань қўнғир айиғи Халқаро Қизил китоб ва Ўзбекистон Қизил китобига киритилган. Сутэмизувчилар синфига мансуб бўлиб, денгиз сатҳидан 1500−3500 м баландликларда учрайди.

Айиқнинг танаси узунлиги 1,5−2,2 метр, вазни эса 300 кг гача етиши мумкин.