«қўриқхона» тегли мақолалар


«Жанубий Устюрт» ва «Марказий Қизилқум» миллий табиат боғларига иккита йўлтанламас топширилди
30 январ 2024, 10:07

«Жанубий Устюрт» ва «Марказий Қизилқум» миллий табиат боғларига иккита йўлтанламас топширилди

Экология вазирлиги ҳамда БМТ Тараққиёт дастурининг қўшма лойиҳаси доирасида Глобал экологик фонд маблағлари ҳисобидан «Жанубий Устюрт» ва «Марказий Қизилқум» миллий табиат боғларига иккита йўлтанламас автомобиль харид қилинди.

Давлат қўриқхоналари ва ўрмонларда экотуризм объектлари ташкил этилади
19 январ 2024, 12:25

Давлат қўриқхоналари ва ўрмонларда экотуризм объектлари ташкил этилади

Тадбиркорларга экотуризм объектларини қуриш учун давлат қўриқхоналари ва ўрмонлардан ижарага ерлар берилади. Ҳудудда кемпинг, ўтов, экоуй ва ҳайвонларни кузатиш имконини берувчи зоналар очилади. Улар ҳақида маълумот берувчи «Табиатга саёҳат» электрон платформаси ва мобил иловаси ишга туширилади.

«Сурхон» қўриқхонасида морхўрлар, жайра ва тоғ сувсари фотоқопқонга тушди
11 июл 2023, 20:20

«Сурхон» қўриқхонасида морхўрлар, жайра ва тоғ сувсари фотоқопқонга тушди

Экология вазирлиги «Сурхон» қўриқхонасига ўрнатилган фотоқопқонга тушган морхўрлар, жайра ва тоғ сувсари тасвирларини эълон қилди. Ушбу ҳайвонлар Қизил китобга киритилган.

Видео: Чотқол қўриқхонасида фотоқопқонга тушган Тянь-Шань қўнғир айиғи
26 июн 2023, 13:12

Видео: Чотқол қўриқхонасида фотоқопқонга тушган Тянь-Шань қўнғир айиғи

Экология вазирлиги Чотқол давлат қўриқхонасидаги фотоқопқонга тушиб қолган Тянь-Шань қўнғир айиғи тасвирини эълон қилди. Ушбу тур Қизил китобга киритилган.

Зомин қўриқхонасида бўри, Зарафшон қўриқхонасида эса буғу болалари дунёга келди
26 май 2023, 18:45

Зомин қўриқхонасида бўри, Зарафшон қўриқхонасида эса буғу болалари дунёга келди

Зомин қўриқхонаси ходимлари ёввойи ҳайвонларни баҳорги саноқдан ўтказиш жараёнида янги туғилган учта бўри боласини топишди. Аввалроқ Табиат ресурслари вазирлиги Зарафшон қўриқхонасида иккита буғу боласи дунёга келганини хабар қилган эди.

«19,5 млрд сўмга 5 та давлат қўриқхонасининг бошқарув тизими яхшиланади» — Табиат ресурслари вазирлиги
6 январ 2023, 16:58

«19,5 млрд сўмга 5 та давлат қўриқхонасининг бошқарув тизими яхшиланади» — Табиат ресурслари вазирлиги

2023 йилда Табиат ресурслари вазирлигига қарашли 5 та қўриқхонанинг бошқарув тизими яхшиланади. Бу ишлар учун давлат бюджетидан 19,5 млрд сўм ажратилмоқда. «Мазкур маблағга фотоқопқонлар, дронлар, камералар сотиб олинади, илмий салоҳият ва лабораториялар кучайтирилади», — деди вазирлик вакили.

Қорақалпоғистонда «Борсакелмас» давлат буюртма қўриқхонаси ташкил этилади
29 сентябрь 2022, 09:20

Қорақалпоғистонда «Борсакелмас» давлат буюртма қўриқхонаси ташкил этилади

Ҳукумат қарори билан Қўнғирот туманида умумий майдони 280 минг гектар бўлган «Борсакелмас» давлат буюртма қўриқхонаси ташкил этилади. Қўриқхона Давлат экология қўмитаси тузилмасига киради.

Қўриқхоналардаги фотоқопқонларга тушган айиқ, тўнғиз ва шоқол тасвирлари эълон қилинди
10 август 2022, 21:51

Қўриқхоналардаги фотоқопқонларга тушган айиқ, тўнғиз ва шоқол тасвирлари эълон қилинди

Давлат экология қўмитаси Зомин ва Қизилқум қўриқхоналаридаги фотоқопқонларга тушиб қолган айиқ, тўнғизва шоқол тасвирларини намойиш қилди.

Шаҳрисабзда Ҳисор қўриқхонасининг ташриф маркази очилди
20 июн 2022, 17:33

Шаҳрисабзда Ҳисор қўриқхонасининг ташриф маркази очилди

Шаҳрисабзда БМТ Тараққиёт дастури кўмагида Ҳисор қўриқхонасининг ташриф маркази очилди. Марказ қўриқхонанинг ёввойи ҳайвонлари ва фаолият йўналиши ҳамда ёввойи табиат дуч келаётган хавф-хатарлар ҳақида маълумот беради.

Навоий вилоятида «Марказий Қизилқум» боғи ва «Оқтоғ-Томди» қўриқхонаси ташкил этилмоқда
17 феврал 2022, 14:34

Навоий вилоятида «Марказий Қизилқум» боғи ва «Оқтоғ-Томди» қўриқхонаси ташкил этилмоқда

Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида умумий майдони 1,2 млн га бўлган «Марказий Қизилқум» миллий табиат боғи, Томди туманида умумий майдони 40 минг га бўлган «Оқтоғ-Томди» давлат қўриқхонаси ташкил этилмоқда.

Қорақалпоғистонда давлат буюртма қўриқхонаси ташкил этилди
10 феврал 2021, 09:40

Қорақалпоғистонда давлат буюртма қўриқхонаси ташкил этилди

Мўйноқда алоҳида экологик қимматга эга бўлган табиий объектлар ва мажмуаларни, ҳайвонларнинг ноёб турларини сақлаб қолиш мақсадида «Судочье-Акпетки» давлат буюртма қўриқхонаси ташкил этилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг