19 июнь куни кечқурун «Тошкент-Қибрай-Май» автомобиль йўлининг Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида «ВАЗ-2106» русумли автомашина уч нафар болани уриб юборди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган маълумотни вилоят ИИБ матбуот хизмати тасдиқлади.

Агентлик маълумотларига кўра, 32 ёшли С.Ж. маст ҳолда автомобилни бошқариб кетаётиб, йўлнинг чап томонида кетаётган болаларни уриб юборган. Натижада 14 ёшли ўсмир вафот этган, яна икки нафари турли тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.