16 июнь куни Андижон вилоятида янги микро ГЭСларнинг очилиш маросимига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

реклама, ўзбекгидроэнерго

Очилиш маросимида Андижон вилояти ҳокими Шухратбек Абдураҳмонов, вилоят ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ботиржон Хамраев, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ бошқаруви раиси Абдуғани Сангинов, ҳамда масъул раҳбарлар, маҳаллий хусусий сектор вакиллари — тадбиркорлар, маҳалла фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

реклама, ўзбекгидроэнерго

Янги истиқболли лойиҳаларни ишга туширилиши натижасида Ўзбекистон гидроэнергетика салоҳияти янада ортади ҳамда арзон яшил электр энергия манбасини ишлаб чиқариш кескин оширилади. Шу мақсадда, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан республика бўйлаб жами 250 та умумий қуввати 125 МВт, ўртача йиллик ишлаб чиқариши 675 млн кВт/соат бўлган микро ГЭС лойиҳаларининг манзилли рўйхати шакллантирилди.

реклама, ўзбекгидроэнерго

16 июнь санасида ана шу манзилли рўйхати шакллантирилган Андижон туманининг Завроқ маҳалласи каналининг биринчи пикетида қуввати 200 кВт, йиллик ишлаб чиқариш қуввати 1,2 млн кВт/соат бўлган «Завроқ» микро ГЭС ишга туширилди. Ушбу лойиҳани ишга тушириш орқали, келгусида Андижон туманининг 300 та хонадонини ёки 1200 нафар аҳолисини электр энергия манбаи билан таъминлаш имконини беради.

реклама, ўзбекгидроэнерго

Лойиҳанинг умумий қиймати 3,4 млрд сўмни, хусусан асбоб-ускуналар 1,9 млрд сўмни, қурилиш-монтаж ишлари 1,5 млрд сўмни, шундан 220 млн сўм қувватни тармоққа узатиш харажатларини ташкил этди. Лойиҳанинг ўзини иқтисодий жиҳатдан қоплаш муддати 4,4 йилни ташкил этади.

реклама, ўзбекгидроэнерго

Андижон вилояти Олтинкўл тумани Улуғнор каналининг 85 пикетида янги чархпалак типидаги микро ГЭСи ҳам янги қувватда ишга туширилди. Қуввати 50 кВт, йиллик ишлаб чиқариш қуввати 360 минг кВт/с ташкил этган мазкур микро ГЭС 150 та хонадонни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш имкониятига эга.

Лойиҳа доирасидаги лойиҳалаштириш, қурилиш ҳамда ускуналарни ўрнатиш ишлари нисбатан қисқа вақт оралиғида, яъни, икки ойда амалга оширилишига муваффақ бўлинди.

реклама, ўзбекгидроэнерго

Мазкур лойиҳанинг ҳужжатлари «Ўзбекгидроэнерго» АЖ таркибидаги «Гидропроект» АЖ томонидан 10 кун муддатда ишлаб чиқилган бўлса, лойиҳа агрегатлари «Сувсаноатмаш» АЖ ишлаб чиқариш негизида, саноат кооперацияси асосида Хитойлик ҳамкорлар билан биргаликда қисқа бир ойлик фурсатда ишлаб чиқарилиб, лойиҳа майдонига етказиб берилди.

реклама, ўзбекгидроэнерго

Биргина Андижон вилоятида аниқланган дастлабки рўйхатга кўра умумий қуввати 19 МВт бўлган жами 52 та микро ГЭСларни қуриш режалаштирилган. Шундан, 2023 йилда умумий қуввати 2130 кВтли еттита қайта тикланувчи энергия манбалари, хусусан, сув босимида ишловчи учта микро ГЭС, иккита сув юзида сузиб турувчи кинетик гидроагрегат ҳамда иккита чархпалак туридаги лойиҳанинг ишга туширилиши кўзда тутилган.

Мазкур лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига маҳаллий ҳудудда узлуксиз электр энергияси таъминотига эга бўлиш билан бир қаторда, доимий асосда 40 тага яқин янги иш ўринлари яратилади.

реклама, ўзбекгидроэнерго

Қурилиш-монтаж ишлари тендер савдолари орқали аниқланган маҳаллий пудрат ташкилоти томонидан 45 кунда амалга оширилди.

Бундан ташқари, 2023−2024 йилларда Андижон вилоятида қуввати 6,9 МВт, ўртача йиллик энергия ишлаб чиқариши қуввати 33 млн кВт/соатга тенг «Жанубий Фарғона каналида ЖФК-3 ГЭС қурилиши» лойиҳаси амалга оширилиши белгиланган. Ушбу лойиҳани ишга тушириш орқали, келгусида Андижон вилояти Булоқбоши туманидаги 14 минг хонадонни экологик тоза энергия манбаи билан таъминлаш имконини беради.

реклама, ўзбекгидроэнерго

Шунингдек, ҳудудларда «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ва Ҳиндистоннинг «Маклек» компанияси ўртасида сув юзасида сузиб турувчи кинетик турбинали инновацион гидроагрегатларни Ўзбекистонда Made in Uzbekistan бренди остида ишлаб чиқариш ҳамда амалиётга кенг татбиқ этиш мўлжалланган. Мазкур инновацион гидроагрегатлар ҳам айнан Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида 2023 йилнинг июль ойида жорий этилиб, жами қуввати 800 кВт бўлган иккита агрегат ўрнатилади.

Реклама ҳуқуқлари асосида.