Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши («ЎзЛиДеП») Шавкат Миромонович Мирзиёев номзодини Ўзбекистон президентлигига кўрсатиш масаласини навбатдаги партия Съезди муҳокамасига киритилишини бир овоздан қўллаб-қувватладилар. Бу ҳақда партия матбуот хизмати хабар қилди.

Бугунги кунга қадар президентликка номзодларнинг номлари «Миллий тикланиш»дан ташқари барча партиялар томонидан маълум қилинди.

Экологик партия ўз етакчиси Абдушукур Ҳамзаев, Халқ демократик партиясидан — Улуғбек Иноятов, «Адолат» социал-демократик партиясидан — Робахон Махмудова номзодини илгари сурмоқда.