«ўзлидеп» тегли мақолалар


ЎзЛиДеП янги автомобиль сотиб олувчи давлат идораларини тежамкорликка чақирди
7 апрель 2024, 10:23

ЎзЛиДеП янги автомобиль сотиб олувчи давлат идораларини тежамкорликка чақирди

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси депутатлари Нодир Абдувалиев ва Сардор Ғиёсов вазирлик ва идораларни тежамкорликка чақирди. Улар бюджет тақчиллиги фонида ташкилотлар томонидан қимматбаҳо автотранспортлар харид қилиниши ҳолатларини қоралади.

ЎзЛиДеП Minerva city лойиҳасидан қайтарилган ерлар бошқа инвесторга тўғридан-тўғри берилишига қарши чиқди
13 феврал 2024, 19:32

ЎзЛиДеП Minerva city лойиҳасидан қайтарилган ерлар бошқа инвесторга тўғридан-тўғри берилишига қарши чиқди

ЎзЛиДеП Minerva city лойиҳасидан қайтарилган 100 гектар майдон тўғридан-тўғри бошқа инвесторга берилишига қарши эканини ва ер майдонлари фақат очиқ аукционлар орқали сотилиши тарафдори эканини билдирди. Аввалроқ Янгиҳаёт тумани ҳокими ҳудудга пул тикмоқчи бўлган хитойлик инвестор борлигини айтганди.

Расул Кушербаев нима учун ЎзЛиДеПдан кетишга қарор қилганини айтди
1 август 2023, 19:00

Расул Кушербаев нима учун ЎзЛиДеПдан кетишга қарор қилганини айтди

Расул Кушербаев ЎзЛиДеП партиясидан «ўз ўрнини кўрмаётгани учун» кетишга қарор қилганини айтди. У буни узоқ вақтдан бери режалаштирганини билдирди. Интернетда тахмин қилинганидек, унинг бошқа партияга аъзо бўлиш режаси ҳозирча йўқ.

Шавкат Мирзиёев ЎзЛиДеПдан президентликка номзод этиб тасдиқланди. Унинг дастуридаги асосий масалалар
30 май 2023, 22:30

Шавкат Мирзиёев ЎзЛиДеПдан президентликка номзод этиб тасдиқланди. Унинг дастуридаги асосий масалалар

ЎзЛиДеП Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон президентлигига номзод сифатида тасдиқлади. Сайловолди дастурида саноат соҳасидаги «мегалойиҳалар», Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигини ташкил этиш, автомобиль ишлаб чиқаришни 1 млн дан ортиқ донага етказиш ва бошқалар ҳақида гапирди.

ЎзЛиДеП Шавкат Мирзиёевни президентликка номзод сифатида кўрсатади
12 май 2023, 22:07 1

ЎзЛиДеП Шавкат Мирзиёевни президентликка номзод сифатида кўрсатади

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП) амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон президентлигига номзод сифатида кўрсатади.

Пойтахтлик депутат унга қарши «сиёсий буюртма» бўлганини маълум қилди
19 январ 2022, 14:23 1

Пойтахтлик депутат унга қарши «сиёсий буюртма» бўлганини маълум қилди

Тошкентнинг Учтепа тумани кенгаши депутати Нуриддин Зайнитдинов «сиёсий буюртма, провакациялар ва босим» туфайли депутатлик фаолиятини якунлаши мумкинлигини маълум қилди. «Газета.uz» билан суҳбатда у булар ортида «туман ва шаҳар ҳокимликлари билан боғлиқ уч-тўртта депутат» турган бўлиши мумкинлигини айтди. Сенат мазкур вазиятни ўрганмоқда.

Шавкат Мирзиёев президентлик сайловларида овоз берди (фото)
24 октябр 2021, 11:55 4

Шавкат Мирзиёев президентлик сайловларида овоз берди (фото)

Амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев президентлик сайловларида иштирок этиб, ўз овозини берди (фото).

ЎзЛиДеП номзоди пойтахтдаги тирбандликларни ҳал этиш бўйича ўзининг таклифларини билдирди
19 октябр 2021, 13:17 2

ЎзЛиДеП номзоди пойтахтдаги тирбандликларни ҳал этиш бўйича ўзининг таклифларини билдирди

Президентликка ЎзЛиДеП партиясидан номзод Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги тирбандликларни бартараф этиш учун кўчаларда 21 та йўл ўтказгичлар, 6 та метро бекати атрофида ҳамда марказий кўчаларда 80 та кўп қаватли автотураргоҳлар қуришни таклиф қилди. «Йўл ҳаракатини „ақлли тартибга солиш“ тизими жорий этилади», — деди у. Кўчаларни таъмирлашга эса 3,2 трлн сўм ажратилиши таъкидланди.

«Президент бўлсам, мигрантлар солиққа ҳеч қачон тортилмайди» — Шавкат Мирзиёев
16 октябр 2021, 11:28 4

«Президент бўлсам, мигрантлар солиққа ҳеч қачон тортилмайди» — Шавкат Мирзиёев

ЎзЛиДеП номзоди ва амалдаги президент Шавкат Мирзиёев «Миллий тикланиш» партияси номзоди Алишер Қодировнинг мигрантларни солиққа тортиш ҳақидаги таклифини танқид қилиб, «бу солиққа тортиладиган даромад эмаслигини» айтди. «Ишонтириб айтмоқчиманки, агар мен шу юртда раҳбар бўлиб ишласам, улар ҳеч қачон солиққа тортилмайди… Ҳам ўзини, ҳам оиласини боқаётган юртдошларимизга, фақат раҳмат айтиш керак», — деди у.

«Инсон қадри учун» — Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастури
27 сентябрь 2021, 14:36 3

«Инсон қадри учун» — Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастури

ЎзЛиДеП партиясидан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев сайловолди дастурида 2027 йилгача мамлакатда камбағалликни камида 2 бараварга камайтириш, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, давлат бошқарувини такомиллаштиришни назарда тутувчи беш йиллик Янги Ўзбекистон стратегиясини эълон қилди.

ХДП депутати Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили бўлди
23 сентябрь 2021, 11:30

ХДП депутати Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили бўлди

Халқ демократик партияси депутати Раъно Турдибоева ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили бўлди. ХДП ахборот хизматининг «Газета.uz»га маълум қилишича, Раъно Турдибоева 3 ой аввал партия аъзолигидан чиққан.

Букмекерлик фаолияти билан шуғулланишга фақат Ўзбекистон резидентларига рухсат бериш таклиф этилди
14 сентябрь 2021, 18:57

Букмекерлик фаолияти билан шуғулланишга фақат Ўзбекистон резидентларига рухсат бериш таклиф этилди

Қонунчилик палатаси аъзоси Дониёр Ғаниев фақатгина Ўзбекистон резидентларига букмекерлик билан шуғулланишга рухсат беришни таклиф қилмоқда. Депутат норезидент букмекерларга Ўзбекистон банк тизимидан тўловлар амалга оширилишини тақиқлаш кераклигини ҳам айтди. Шунингдек, у тотализаторларни реклама ва тарғибот қилишга рухсат бермаслик ҳамда жисмоний шахслар учун «ставка"ларнинг максимум чегарасини белгилаш таклифини илгари сурди.

Мислсиз ислоҳотлар ўз-ўзидан бўлмайди — Абдулла Арипов
9 август 2021, 11:39

Мислсиз ислоҳотлар ўз-ўзидан бўлмайди — Абдулла Арипов

«Биз жуда тез амалга оширилаётган ўзгаришларга кўникиб қолдик. Уларнинг моҳиятини англашга улгурмаяпмиз. Мислсиз ислоҳотлар айнан шундай бўлиши керакдек ва шу ишлар ўз-ўзидан бўлаётгандек қабул қиляпмиз» — деди Абдулла Арипов ЎзЛиДеП сиёсий кенгашининг навбатдаги мажлисида. Барча ислоҳотлар замирида Шавкат Мирзиёевнинг қатъияти мужассам, дея таъкидлади у.

Шавкат Мирзиёев президентлик сайловларида ЎзЛиДеП партиясидан қатнашади
7 август 2021, 11:18

Шавкат Мирзиёев президентлик сайловларида ЎзЛиДеП партиясидан қатнашади

ЎзЛиДеП партияси октябрь ойидаги президентлик сайловига амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев номзодини кўрсатмоқчи эканлигини эълон қилди.

ЎзЛиДеП логотипини ўзгартирмоқда
2 июл 2021, 18:49

ЎзЛиДеП логотипини ўзгартирмоқда

ЎзЛиДеП партияни ребрендинг қилиш доирасида ўз логотипини ўзгартирмоқда.

«Муаммоларни сунъий яратиш, фитна қўзғашга ўхшаш ҳаракат қилаётганга ўхшайди» — Расул Кушербаев «Миллий тикланиш» партияси ҳақида
6 май 2021, 17:37

«Муаммоларни сунъий яратиш, фитна қўзғашга ўхшаш ҳаракат қилаётганга ўхшайди» — Расул Кушербаев «Миллий тикланиш» партияси ҳақида

Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев «Миллий тикланиш» газетасида ЎзЛиДеП партия аъзолари ҳақидаги мақолани «бозорбоп чиқиш» деб атади. «Ҳаммани бирдек, бир қолипда фикрлашга ўргатиш ва айттириш собиқ иттифоқ мафкурасига хос иш ва бу „Миллий тикланиш“ партиясига ёққан кўринади», — деди депутат. Кушербаев партия муамолларни сунъий яратиш, низо чиқариш каби ҳаракатларни қилаётганга ўхшаётганлигини таъкидлади.

ХДП Самарқанд вилоят кенгашига ЎзЛиДеП депутати раис этиб сайланган — ОAВ
5 май 2021, 14:29

ХДП Самарқанд вилоят кенгашига ЎзЛиДеП депутати раис этиб сайланган — ОAВ

ХДП Самарқанд вилоят кенгашига ЎзЛиДеП депутати раис этиб сайланганлиги, партия ходимлари буни шармандалик деб баҳолашаётгани айтилмоқда. ХДП берган баёнотга кўра, депутат партиянинг вилоят кенгаши раҳбари этиб сайланишидан олдинроқ февраль ойида ХДП аъзолигига қабул қилинган. У ЎзЛиДеП аъзолигидан чиққарилганлиги ҳам таъкидланмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг