«Soliq» мобил иловасида рўйхатдан ўтказилган чеклардан ҳисобланган кешбэкни олиш учун Face ID бўйича идентификация қилиш талаб қилинади, деб хабар бермоқда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати.

Илгари фақат 500 000 сўмдан ортиқ маблағни олиш учун фотосурат ёрдамида шахсни тасдиқлаш талаб қилинарди. Энди бу шарт ҳар қандай бонус миқдори учун амал қилади.

Хизмат шахсий ҳисобдаги Face ID бўлимида мавжуд. Буни амалга ошириш учун шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) киритиш, кейин селфи олиш ва уни тасдиқлаш учун юбориш керак.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахслар банк карталарига харид суммасидан 1% кешбэк қайтарилмоқда. Шунингдек, «Газета.uz» кешбэкни қандай қайтариб олиш мумкинлиги бўйича қўлланма тайёрлаган эди.

2022 йил сентябрь ойидан бошлаб Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон бўйлаб саёҳат харажатларидан ҳам кешбэк қайтаришнии йўлга қўйганди.