Вақтни, кучни ва керак бўлса соғликни аямай ўстирган дарахтларингиз куртак ва гуллари музлаши натижасида ҳеч қачон мевага айланмаслиги сизда ачиниш ҳиссини уйғотадими? Ушбу ҳолат туфайли кўрган молиявий зарарингизни қандай ҳисоблайсиз? Ахир, ҳар бир музлаган куртак, ҳар бир сўлган гул сизнинг молиявий йўқотишингиздир.

Минг йиллар давомида инсоният табиий офатлардан сақланиш йўлларини тўлиқлигича ўргана олмаган. Аммо дунёнинг кўплаб мамлакатларидаги фермерлар талафотларнинг олдини олишда самарали усулни топишган. Бу — ҳосил суғуртаси.

Бугунги кунда Semurg Insurance Ўзбекистон бозорига боғ ва узумзорларни суғурталашнинг ўзига хос дастурини таклиф қилиб, халқаро суғурта амалиётини жорий этмоқда. Ушбу дастур бўйича боғбонлар ва узум етиштирувчилар ҳосил етишмаган тақдирда ҳам даромад олишлари мумкин. Semurg Insurance суғурта дастурлари халқаро стандартларга мос равишда ишлаб чиқилган мустаҳкам ҳимоядир.

Фермер қанча миқдорда суғурта бадалини қўлга киритади?

Масалан, 10 гектар суғурталанган олма боғи бор. Боғдан йилига ўртача 600 центнер ҳосил олинади. 1 ц ҳосилнинг биржадаги нархи 270 минг сўм, бутун ҳосилнинг кутилаётган қиймати эса 162 млн сўмни ташкил этади. Совуқ об-ҳаво ҳосилга зарар етказди ва боғбон 300 ц олма йиғиб, атиги 81 млн сўм даромад олди. Ваҳоланки, боғбоннинг умумий даромади 162 млн сўмни ташкил этиши керак эди. Шартнома шартларига кўра, Semurg Insurance компанияси боғбонга совуқ уриши туфайли йўқотган 81 млн сўмни тўлаб беради ва шу туфайли боғбон кейинги мавсумда ишлашни давом эттиришга муваффақ бўлади.

Савол туғилиши мумкин: пул тўланиб берилишига ким кафолат беради? Кафолат мавжуд. Semurg Insurance — халқаро стандартларга мувофиқ ҳамда дунёдаги йирик халқаро қайта суғурталовчилар кўмагида фаолият юритаётган етакчи суғурта компанияларидан биридир.

Semurg Insurance жамоаси аъзолари қишлоқ хўжалиги хатарларидан ҳимоя қилиш бўйича жаҳон етакчиларидан бири ҳисобланадиган Швейцариянинг Swiss Re компанияси билан узоқ йиллик унумли ҳамкорликларини ишга солиб, боғ ва узумзорларни суғурта қилиш дастурини ишлаб чиқдилар.

Semurg Insurance рискларни қайта суғурталаш ҳисобига ҳам ўзининг барқарорлигини таъминлайди. Компания ишончлилик рейтинги юқори бўлган қайта суғурталовчилар билан ҳамкорлик қилади, шунинг учун у ҳатто жуда катта суғурта ҳодисалари рўй берганда ҳам суғурта тўловларини кафолатлайди.

Бундан ташқари, Semurg Insurance нафақат ҳосил етишмаган тақдирда тўловни кафолатлайди, балки ўз мижозларига ҳосилни кўпроқ етиштиришга ҳам ёрдам беради. Компания томонидан жалб қилинган агроном-мутахассислар фермер хўжаликларининг агротехнологиясини таҳлил қилиб, кўпроқ ҳосил олиш ва даромадни ошириш бўйича амалий маслаҳатлар беришади.

Semurg Insurance`нинг боғлар ва узумзорларни суғурталаш дастури Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги учун айнан керакли вақтда ишлаб чиқилди. Баҳорги совуқлар, дўл ва бошқа табиий ҳодисалар, табиий офатлар тобора кўпроқ боғларимизни нобуд қилмоқда. Иқлимдаги ҳалокатли ўзгаришлар туфайли боғлар ва узумзорларни суғурталаш мамлакатда боғбонларнинг даромадларини сақлаб қолиш учун зарур ва ҳатто ягона чорага айланмоқда.

Semurg Insurance компанияси ушбу суғурта дастурларини маҳаллий боғбонлар ва узумчилар учун даромадни сақлашнинг асосий воситаси деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, эндиликда Ўзбекистон ҳукумати Германиянинг Insuresilience Fund фонди билан ҳамкорликда боғ ва узумзорларни суғурталаш учун субсидиялар тизимини жорий этишни режалаштирмоқда.

Ривожланган мамлакатлар тажрибасидан кўриниб турибдики, агросаноат мажмуаларининг ишлашини таъминлашда ҳосил суғуртасининг ўрни жуда юқори. Semurg Insurance суғурта дастурлари Ўзбекистонда аграр секторни ривожлантириш учун муҳим омил бўлиб, ҳар қандай об-ҳаво шароитида ҳам маҳаллий фермерларнинг даромадларини кафолатлайди.

Телефон: 1251.

Сайт: semurginsurance.uz
Telegram: t.me/Semurg_Agricultural_insurance

Реклама ҳуқуқлари асосида.