Навоий вилоятнинг шимолий ҳудудларида аномал даражада совуқлик кузатилмоқда, дея маълум қилди Ўзгидромет маркази матбуот хизмати.

Шимолий ҳудудларда жойлашган метеорологик станцияларнинг берган маълумотларига кўра, вилоятнинг Учқудуқ, Томди туманлари ҳамда Зарафшон шаҳрида −11…−14 даражада совуқ ҳарорат кузатилмоқда.

Шимолий Қизилқум ҳудудларида жойлашган «Оқбайтал» метеорологик станцияси -20 даражали совуқликни, тупроқ юза қатламидаги термометр устунчаси эса -23 даражали совуқликни қайд этди.

Аввалроқ 1 декабрдан Ўзбекистон ҳудудига Ғарбий Қозоғистон орқали Урал ҳудудлари устида шаклланган совуқ ҳаво массаси кириб келиши ва у кейинги кунларда республиканинг барча ҳудудларига тарқалиши хабар қилинганди.