«наманган» тегли мақолалар


Заргарлик маркази, туризм, саноат ва экспорт. Президент Наманган вилоятини ривожлантириш режалари ҳақида гапирди
28 март 2024, 10:28

Заргарлик маркази, туризм, саноат ва экспорт. Президент Наманган вилоятини ривожлантириш режалари ҳақида гапирди

Президенти Наманган вилоятини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш чора-тадбирларини кўриб чиқди. Вилоятда Туркия тажрибаси асосида заргарлик маркази қуриш, тоғ туризми ва йўл бўйи инфратузилмасини ривожлантириш, Қамчиқ довони ёнида логистика маркази очиш ва бошқалар режалаштирилмоқда.

Хитой компанияси Наманган вилоятида мис қазиб олиш ва қайта ишлаш билан шуғулланади
26 март 2024, 15:34

Хитой компанияси Наманган вилоятида мис қазиб олиш ва қайта ишлаш билан шуғулланади

Хитойнинг China Mining Energy Group компанияси Наманган вилояти Чуст туманида мис рудаларини қазиб олиш ва қайта ишлашни режалаштирмоқда. Лойиҳа қиймати 200 миллион долларга баҳоланмоқда.

Қамчиқ довонига яқин ҳудудда логистика маркази ташкил этилади
26 март 2024, 14:12

Қамчиқ довонига яқин ҳудудда логистика маркази ташкил этилади

Президент Намангандаги йиғилишда вилоятнинг Қамчиқ довонига яқин ҳудудида логистика марказини ташкил этиш ва Нанай қишлоғидаги собиқ «Карвон» божхона назорат маскани фаолиятини тиклаш топшириғини берди. Шунингдек, Наманган халқаро аэропортидаги бўш майдонда юк терминали ишга туширилади.

Президент Наманган вилоятига боради
25 март 2024, 10:08

Президент Наманган вилоятига боради

Душанба куни Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюради. Давлат раҳбари иқтисодий лойиҳаларни кўздан кечиради ва йирик энергетика объектлари қурилишини бошлаб беради. Шунингдек, ифторлик дастурхони ёзилиши ҳам режа қилинмоқда.

Наманганда ичимлик ва оқова сув тарифлари оширилади
22 феврал 2024, 16:44

Наманганда ичимлик ва оқова сув тарифлари оширилади

Наманган вилоятида ичимлик суви таъминоти аҳоли учун 3500 сўмгача, оқова сув нархи эса 800 сўмгача оширилмоқда. Бу ҳақда халқ депутатлари вилоят кенгаши томонидан қарор қабул қилинди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида янги чегара пости очилади
14 феврал 2024, 14:14

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида янги чегара пости очилади

Ўзбекистоннинг Наманган вилояти ва Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида янги чегара божхона постлари қурилмоқда. Улар 2024 йилда фойдаланишга топширилиши режа қилинган.

Наманганда ҳам ҳайдовчилар учун имтиҳон маркази ишга тушди
6 феврал 2024, 16:39

Наманганда ҳам ҳайдовчилар учун имтиҳон маркази ишга тушди

Наманган вилоятида ҳайдовчилик гувоҳномаси олувчилар учун ихтисослашган инновацион имтиҳон маркази ишга тушди. Унинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов қатнашди.

Наманганда қалбаки дори воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган тиббиёт ходими ушланди
6 феврал 2024, 10:33

Наманганда қалбаки дори воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган тиббиёт ходими ушланди

Наманганда «Зодак», «Анаферон», «Хилак Форте» ва «Витамин В6» номли қалбаки дори воситаларини тайёрлаш ҳамда сотиш билан шуғулланган тиббиёт ходими қўлга олинди. Яширин цех шароитида тайёрланган дори воситалари асосан Андижон, Фарғона ва Тошкент шаҳарларидаги дорихоналарда сотувга чиқарилган.

Наманганда собиқ хотинини ўлдирган эркак 17 йил 6 ойга қамалди
5 январ 2024, 15:25

Наманганда собиқ хотинини ўлдирган эркак 17 йил 6 ойга қамалди

Наманганда май ойида собиқ хотинини пичоқлаб ўлдирган эркакка нисбатан суд ҳукми ўқилди. У 17 йил 6 ойида қамоқ жазосини олди.

Наманганда қоидабузарликлари билан мақтанган ҳайдовчи олтита модда билан жаримага тортилди
3 январ 2024, 11:05

Наманганда қоидабузарликлари билан мақтанган ҳайдовчи олтита модда билан жаримага тортилди

Наманганда ўзганинг Mersedes-Benz русумли автомашинасини давлат рақамларисиз ва гувоҳномасиз бошқараётган йигит Instagram’да йўл ҳаракати қоидаларини қандай бузаётгани ҳақида видео жойлади. У олтита модда бўйича жаримага тортилди.

Чортоқ туманига янги ҳоким тайинланди
30 декабр 2023, 14:21

Чортоқ туманига янги ҳоким тайинланди

Наманган вилояти Чортоқ туманига Илҳомжон Саттаров ҳоким этиб тайинланди. Туманнинг аввалги ҳокими Анваржон Отаходжаев Наманган шаҳрига ҳоким этиб тайинланганди.

Бухоро туманининг собиқ ҳокими ва Наманган вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари қўлга олинди
19 декабр 2023, 18:11

Бухоро туманининг собиқ ҳокими ва Наманган вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари қўлга олинди

Бухоро туманининг собиқ ҳокими Хайрулло Жўраев ва Наманган вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Саидаҳмад Султонов қамоққа олинди. Улар мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва ваколати доирасидан четга чиқиш каби жиноятларни содир этганликда гумонланмоқда.

Наманган шаҳрига янги ҳоким тайинланди
18 декабр 2023, 14:34

Наманган шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Наманган шаҳрига Анваржон Отаходжаев янги ҳоким бўлди. Шунингдек, вилоят ҳокимига икки ўринбосар тайинланди.

Наманганда 10 ойда 735 та қизамиқ касаллиги тасдиқланди — СЭС
25 ноябр 2023, 18:14

Наманганда 10 ойда 735 та қизамиқ касаллиги тасдиқланди — СЭС

Санэпидқўмита Наманган вилоятида ҳозирда 255 та қизамиққа чалинган бемор даволанаётганини билдирди. Уларнинг 62 фоизи 1 ёшгача бўлган болалар ҳисобланади. 10 ой давомида вилоят бўйича жами 735 та қизамиқ касаллиги лаборатория текширувида тасдиқланган.

Намангандаги боғчада болаларни урган тарбиячи ишдан олинадиган бўлди
17 ноябр 2023, 12:55

Намангандаги боғчада болаларни урган тарбиячи ишдан олинадиган бўлди

Чустдаги давлат боғчасида тарбиячи қизчани кийим алмаштириш чоғида ургани акс этган видео тарқалди. Ҳолатни ўрганган ММТБ воқеа 2022 йилда бўлгани, ўша йили ходим бошқа лавозимга туширилганини билдирди. Ҳозирда тарбиячини ишдан олиш масаласи кўрилмоқда. Боғча таъмир ишлари учун ёпилган.

Наманганда оҳак цехи 7 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
6 октябр 2023, 11:15

Наманганда оҳак цехи 7 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Наманган шаҳрида оҳак цехи 7 млрд 56 млн сўм сўмлик газдан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланди. Бу ҳажмдаги газ 23 мингдан зиёд хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил этади.

Наманган аэропортида реконструкциядан сўнг учиб келиш терминали очилди
2 сентябрь 2023, 15:00

Наманган аэропортида реконструкциядан сўнг учиб келиш терминали очилди

Наманган шаҳрида аэропортнинг реконструкция қилинган учиб келиш терминали очилди. Йўловчиларга хизмат кўрсатиш майдони 720 кв. метрдан 1756 кв. метрга етди. Ўтказувчанлик эса 3 баробар ошди. Жўнаб кетиш терминалини реконструкция қилиш сентябрь ойида бошланади. Фото.

Наманган вилоятига 100 та янги автобус олиб келинади
28 август 2023, 14:53

Наманган вилоятига 100 та янги автобус олиб келинади

Наманган вилоятига Хитойнинг Yutong компаниясидан 100 та янги автобус олиб келинади. ZK6890HG моделидаги автобусларнинг дастлабки 20 таси бир ҳафта ичида етказиб берилиши кутилмоқда.

Alibaba корпорацияси Наманганда минтақавий марказини очмоқчи
11 август 2023, 12:31

Alibaba корпорацияси Наманганда минтақавий марказини очмоқчи

Хитойнинг Alibaba технологик корпорацияси Намангандаги IT Park`да ўз минтақавий марказини очиши мумкин. Ташкилот расмийлари ҳудуд текстиль, саноат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини йўлга қўйишда минтақавий марказ бўлишига ишонч билдирган.

Наманганда оилавий боғча болалари тортдан заҳарланди
4 август 2023, 09:18

Наманганда оилавий боғча болалари тортдан заҳарланди

Уйчи туманидаги «Гулшан» оилавий боғчасида 15 нафар бола туғилган кун учун олиб келинган тортдан заҳарланиб, шифохонага ётқизилди. Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг хабар беришича, ҳозирда болаларнинг ҳаммаси соғлом ва улар яна боғчага қайтарилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг