Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида 29 апрель куни тахминан соат тонгги 8:10 лар атрофида талаба ўз жонига қасд қилиш ҳолати кузатилган, дея хабар қилди ОТМ ахборот хизмати. Талаба воқеа жойида вафот этган.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Газета.uz» манбасининг маълум қилишича, у ўзини 4-қаватдан ташлаб юборган. Ҳозирча суиқасд сабаблари ва бошқа тафсилотлар ҳозирча маълум эмас.