Ўзбекистон Молия вазирлиги чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги низом лойиҳасини тайёрлаб, унинг муҳокамасини ўтказмоқда.

Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари асосида молиявий ҳисобот тайёрлайдиган тадбиркорлик субъектлари томонидан молиявий ҳисобот тақдим этишнинг қуйидаги муддатлари белгиланмоқда:

  • йиллик ҳисобот учун — ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай;
  • чораклик ҳисобот учун — ҳисобот чораги тугагандан кейин 40 (қирқ) кун мобайнида.

Шу билан бирга молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ молиявий ҳисобот тайёрлайдиган тадбиркорлик субъэктлари томонидан молиявий ҳисобот тақдим этишнинг қуйидаги муддатлари белгиланмоқда:

  • йиллик ҳисобот учун — ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 июнидан кечиктирмай;
  • чораклик ҳисобот учун — 2023 йилдан бошлаб, ҳисобот чораги тугагандан кейин 40 (қирқ) кун мобайнида.

Молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг таклиф этилаётган муддатлари бир қатор ривожланган давлатлар, жумладан: Франция, Буюк Британия, Белгия, Германия, Жанубий Корея, Сингапур, Индонезия, Хитой, МДҲга аъзо давлатлар амалиёти ўрганилган ҳолда белгиланди, дейилади хабарда.

Ҳозирда белгиланган ҳисобот бериш муддатлари қатъий, янги низом қабул қилиниши билан бу талаблар ўз кучини йўқотади.

Молия вазирлиги таклифларни ifrs@mf.uz электрон почтасига юборишни сўради.

Ҳужжат лойиҳаси билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.