24−25 апрель, сешанба ва чоршанба кунлари Ўзбекистон бўйлаб вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг айрим ҳудудларида дўл ёғиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет томонидан эълон қилинган фавқулодда огоҳлантиришда айтилади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари, Навоий вилоятининг тоғолди ҳудудлари, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 24−25 апрель кунлари кучли ёмғир ёғади.

Шу кунларда республика бўйлаб баъзи жойларда шамол 17−22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Шунингдек, Ўзгидромет 24−25 апрел кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Жумладан:

Қашқадарё вилояти: Яккабог, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузар, Косон туманларида;

Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқорғон, Музробот туманларида;

Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пояриқ, Жомбой, Иштихон туманларида;

Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;

Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;

Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пскент, Ўрта Чирчиқ, Юқори-Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;

Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқурғон туманларида;

Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона, Бешариқ туманларида;

Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалалқудук, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избосган, Хўжаобод, Мархамат туманларида ва Хонобод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Ўзгидромет тоғ олди ва тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўради.