2021/2022 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасалари талаба ва ўқувчилар ўқиши учун контракт миқдорини тўлашнинг сўнгги муддати 2022 йилнинг 1 апрель санаси этиб белгиланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.
Ушбу муддат қуйидаги талабалар учун амал қилади:
- тўлов-контракт асосида талабаликка (магистратура, бакалавр) тавсия этилганлар;
- тўлов-контракт асосида профессионал таълим муассасаларига (техникум, коллеж) ўқувчиликка тавсия этилганлар;
- табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилганлар;
- ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар учун.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин ушбу муддат 1 мартгача этиб белгиланганди.