2021/2022 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасалари талаба ва ўқувчилар 1 семестр ўқиши учун контракт миқдорини тўлашнинг сўнгги муддати 1 март этиб белгиланди. Бу ҳақда Республика таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг тегишли қарори қабул қилинди, дея хабар берди Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.

Ушбу муддат қуйидагилар учун амал қилади:

  • тўлов-контракт асосида олий таълим муассасаларига талабаликка (магистратура, бакалавр) тавсия этилганлар;
  • тўлов-контракт асосида профессионал таълим муассасалари (техникум, коллеж)га ўқувчиликка тавсия этилганлар;
  • табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилганлар;
  • ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар.

Хабарга кўра, ушбу қарор кўпчилик абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари, шунингдек, олий ва профессионал таълим муассасаларининг мурожаатларини инобатга олгаг ҳолда қабул қилинган.