«чироқчи» тегли мақолалар


Қашқадарёда эркак асраб олинган 2 нафар қизнинг номусига текканликда гумонланмоқда
6 апрель 2023, 18:13

Қашқадарёда эркак асраб олинган 2 нафар қизнинг номусига текканликда гумонланмоқда

Қашқадарёда эркак 8 нафар бола асраб олиб, улардан 2 нафар қизни зўрлашда гумонланмоқда. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси қизлардан бирининг ҳомиладор бўлиб қолганини рад этди. Болалар қариндошларига, ёрдам кўрсатиш марказига, Болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси мудири ихтиёрига топширилди.

Қашқадарёдаги туғруқхонада ток ўчиши натижасида гўдаклар совуқда қолгани айтилмоқда
11 декабр 2022, 15:34

Қашқадарёдаги туғруқхонада ток ўчиши натижасида гўдаклар совуқда қолгани айтилмоқда

Кўкдала туманидаги туғруқхонада электр йўқлиги сабаб чақалоқлар ва уларнинг оналари совуқда қолгани айтилмоқда. «Ҳеч бўлмаса, шифохонага „свет“ беринглар», — дейди аёллар. Бироқ туман ҳокимлиги иситишда узилиш бўлмаганни айтиб, генераторни ишга туширмаган ходимларга чора кўрилганини маълум қилди.

Чироқчида ЙПХ инспекторига қаршилик кўрсатган шахсларга жиноят иши очилди
27 апрель 2022, 19:15

Чироқчида ЙПХ инспекторига қаршилик кўрсатган шахсларга жиноят иши очилди

Чироқчи туманида жамоат тартибини сақлаш бўйича хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари ва аҳоли ўртасида можаро келиб чиқди. Фуқаролардан бири инспекторнинг погони ва бодикамерасини юлиб олган. Туман прокуратураси уларга нисбатан жиноят иши очди.

Қашқадарёда янги туман ташкил этилди
17 март 2022, 17:37

Қашқадарёда янги туман ташкил этилди

Қашқадарёнинг Чироқчи тумани таркибида янги Кўкдала тумани ташкил этилди. Унга Чироқчидаги 420 минг нафар аҳолининг 176,3 минг нафари яшаётган 32 та маҳалла киритилади ва Еттитом шаҳарчаси туман маркази этиб белгиланди.

Чироқчида ЙҲХБ бошлиғи пора билан ушлангани айтилмоқда
4 март 2022, 18:32

Чироқчида ЙҲХБ бошлиғи пора билан ушлангани айтилмоқда

Қашқадарёда йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи шериги билан пора олаётганда қўлга тушгани айтилмоқда. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Чироқчида «свет» ўчиши муаммолари сабабли аҳоли поезд йўлини тўсиб қўйди
9 июн 2021, 13:58

Чироқчида «свет» ўчиши муаммолари сабабли аҳоли поезд йўлини тўсиб қўйди

Чироқчи тумани «Айратом» қишлоғи аҳолиси электр энергияси таъминоти қониқарсиз бўлганлиги сабаб поезд йўлини тўсиб қўйди. «Ўзбекистон темир йўллари» бунга туман ҳокими ушбу муаммони ҳал қилиш учун қишлоқ аҳолиси билан учрашмаганлиги сабаб бўлганлигини таъкидлади. Туман ҳоқимлиги эса темирйўл тўсиб қўйилган пайтда ҳоким бошқа маҳаллага кетаётгани ва воқеадан хабар топгач, ҳудудга борганини айтмоқда.

Чироқчида автомобиль газ баллони портлаши натижасида икки киши вафот этди
22 май 2021, 23:38

Чироқчида автомобиль газ баллони портлаши натижасида икки киши вафот этди

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида Nexia автомобилида ҳаракат вақтида газ баллони портлади. Икки киши ҳаётдан кўз юмди, бир киши оғир жароҳатланди.

Чироқчида 7 ёшли боланинг ўлими сабаб аёллар йўлни тўсиб қўйди
27 апрель 2021, 15:21

Чироқчида 7 ёшли боланинг ўлими сабаб аёллар йўлни тўсиб қўйди

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида Оқтунли қишлоғида яшовчи аёллар фарзандлари қўшни қишлоқдаги мактабга бориш учун қийналаётгани, улар Хўжаобод қишлоғидаги мактабга бориши учун Қарши-Самарқанд автомобиль йўлидан кесиб ўтишлари хавфли эканини билдириб, йўлни тўсиб, машиналар ҳаракатланишига қаршилик кўрсатишган.

Чироқчида калтакланган ўқитувчи иши бўйича жиноий иш қўзғатилди
14 апрель 2021, 11:17 1

Чироқчида калтакланган ўқитувчи иши бўйича жиноий иш қўзғатилди

Қашқадарёда уч нафар фуқаро 6 синф ўқувчисига икки баҳо қўйган ўқитувчининг юзини бир неча маротаба уриб, калтаклашган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Қашқадарёда машинасида ўқувчини уриб юборган ИИБ ходимига жиноят иши қўзғатилди
17 феврал 2021, 22:49

Қашқадарёда машинасида ўқувчини уриб юборган ИИБ ходимига жиноят иши қўзғатилди

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида катта тезликда пиёдалар ўтиш йўлидан ўтаётган ўқувчини уриб юборган ИИБ ходимига жиноят иши қўзғатилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг