«йҳхб» тегли мақолалар


1 июлдан скутер ва мопедлар учун давлат рақамларини жорий этиш таклиф қилинмоқда
23 март 2024, 11:10

1 июлдан скутер ва мопедлар учун давлат рақамларини жорий этиш таклиф қилинмоқда

Ўзбекистонда 1 июлдан скутер ва мопедларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда давлат рақамларини беришни жорий этиш режалаштирилмоқда. 2025 йилдан эса уларни рўйхатдан ўтказмасдан бошқаришни тақиқлаш таклиф қилиняпти.

Дам олиш кунлари Бўстонлиқ тоғларига ҳаракат бир томонлама ташкил этилади
2 феврал 2024, 11:58

Дам олиш кунлари Бўстонлиқ тоғларига ҳаракат бир томонлама ташкил этилади

3−4 февраль кунлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ тоғларидаги дам олиш масканларига бориш учун транспорт ҳаракати бир томонлама ташкил этилади. Бунда об-ҳаво шароити, фуқароларнинг ташрифи ортиши ва йўллардаги тирбандлик инобатга олинган.

Тошкентда бир неча машиналарда дрифт қилган йигитлар 15 суткага қамалди
5 январ 2024, 21:41

Тошкентда бир неча машиналарда дрифт қилган йигитлар 15 суткага қамалди

Тошкент шаҳрида ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган камида 4 нафар йигит машиналарда хавфли ҳаракатлар содир этди. Суд уларга нисбатан БҲМнинг 1 баравари миқдорида жарима ва 15 сутка қамоқ жазосини тайинлади. Йигитларнинг ота-оналарига ҳам чора кўрилди.

Сурхондарёда хавфли бурилишда қайрила олмаган Gentra жарликка қулади
11 май 2023, 20:24

Сурхондарёда хавфли бурилишда қайрила олмаган Gentra жарликка қулади

Узун туманида Gentra автомашинаси жарликка қулаши оқибатида икки киши вафот этди. Ҳолатга ҳайдовчининг тоғли йўлларда хавфли бурилишларга эътибор бермай ҳаракатлангани сабаб бўлган.

Тошкентда 19 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Cobalt ёниб кетди
2 май 2023, 11:33

Тошкентда 19 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Cobalt ёниб кетди

Яшнобод туманида тунда 19 ёшли ҳайдовчи бошқарувида бўлган Cobalt ағдарилиб, ёниб кетди. Воқеага ҳайдовчининг бошқарувни йўқотгани сабаб бўлган. ЙТҲ оқибатида у шифохонага ётқизилди.

Андижонда ИИБ ЙҲХБ ходими машинасида икки кишини уриб юборди, улардан бири вафот этди
11 декабр 2022, 12:52

Андижонда ИИБ ЙҲХБ ходими машинасида икки кишини уриб юборди, улардан бири вафот этди

Асака туманида вилоят ИИБ ЙҲХБ ходими Spark машинасида йўлдаги музлама сабаб икки кишини уриб юборди. Оқибатда улардан бири шифохонада вафот этди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманганда тракторга урилган Cobalt ичидаги икки киши ҳалок бўлди, уч киши жароҳат олди
3 октябр 2022, 18:09

Наманганда тракторга урилган Cobalt ичидаги икки киши ҳалок бўлди, уч киши жароҳат олди

Наманган вилоятида Cobalt автомашинаси ва пахта ташувчи тракторнинг тўқнашуви оқибатида икки киши ҳалок бўлди, уч киши касалхонага ётқизилди. Трактор ҳайдовчилари ўртасида тунги вақтда ёритиш чироқлари ва нур қайтаргичлар соз ҳолда ҳаракатланиш бўйича суҳбатлар ўтказилмоқда, дейилган ЙҲХБ хабарида.

Тошкентда йўл ҳаракати қоидабузарликларини аниқлаш учун янги камералар ўрнатилди
3 октябр 2022, 10:33

Тошкентда йўл ҳаракати қоидабузарликларини аниқлаш учун янги камералар ўрнатилди

Пойтахтнинг Навоий кўчасида синов тариқасида йўл ҳаракати қоидабузарликларини аниқлаш учун интеллектуал фото ва видеони қайд этиш камералари ўрнатилди. Ушбу ақлли радарлар Австриянинг «Glans Gresselchaft Tashkent» компаниясига тегишли бўлиб, шаҳар ҳокимияти кўчани рақамлаштириш таклифини ўрганмоқда.

83 марта қоида бузган Сурхондарё ЙҲХБга тегишли икки машина жаримаси бекор қилинди
30 август 2022, 19:03 3

83 марта қоида бузган Сурхондарё ЙҲХБга тегишли икки машина жаримаси бекор қилинди

Сурхондарё ЙҲХБга тегишли 75 424 VSF ҳамда 75 701 VSF рақамли иккита «Lacetti» машинаси жами 83 марта қоида бузгани, бироқ жарима ундирилмагани маълум бўлди. Вилоят прокуратураси ҳайдовчилар қоидаларни хизмат давомида «охирги зарурат ҳолатида бузгани» сабабли жарималар бекор қилинганини қайд этди.

Чироқчида ЙҲХБ бошлиғи пора билан ушлангани айтилмоқда
4 март 2022, 18:32

Чироқчида ЙҲХБ бошлиғи пора билан ушлангани айтилмоқда

Қашқадарёда йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи шериги билан пора олаётганда қўлга тушгани айтилмоқда. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Тошкентда автоблогер Бобур Ғаниев қамоққа олинди
2 октябр 2021, 14:44

Тошкентда автоблогер Бобур Ғаниев қамоққа олинди

Тошкентда автоблогер Бобур Ғаниев қамоққа олинди. ИИББ унинг ҳайдовчи ҳужжатлари текширилаётганда ЙҲХБ ҳодимларини ҳақоратлаб, жанжал кўтарганини маълум қилди. Участкада ҳужжатлар расмийлаштирилаётган вақтда телефонидан тақиқланган видеоматериал ва фотосуратлар аниқланди, дея хабар қилди бошқарма.

Тошкент шаҳар ЙҲХБга электромобиллар топширилди
29 июн 2021, 16:26

Тошкент шаҳар ЙҲХБга электромобиллар топширилди

Пойтахт ЙҲХБга ORA IQ русумли электромобиллар фойдаланишга топширилди. Тажрибанинг мақсади ушбу транспорт воситасининг ички ишлар идораларида ишлатиладиган автоуловларга нисбатан устунлиги ёки камчиликларни ўрганишдан иборат, дея қайд этди бошқарма.

1 январдан «фаралар»ни ёқиб юриш талаби бўйича ЙҲХББ баёнот берди
16 декабр 2020, 13:05

1 январдан «фаралар»ни ёқиб юриш талаби бўйича ЙҲХББ баёнот берди

Куннинг ёруғ вақтида барча автомототранспорт воситаларининг яқинни ёритувчи чироғини ёқиб юриш тартиби 1 январдан кучга киради. Ушбу тартибни бекор қилиш бўйича бир гуруҳ депутатлар томонидан Вазирлар Маҳкамасига ҳамда Ички ишлар вазирлигига сўров хати киритилгани маълум қилинди.

Ҳайдовчилик гувоҳномалари учун имтиҳонлар хусусий корхоналар томонидан ўтказилади
30 ноябр 2020, 11:22

Ҳайдовчилик гувоҳномалари учун имтиҳонлар хусусий корхоналар томонидан ўтказилади

Ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш имтиҳонлари хусусий компаниялар томонидан бошқарилади. Ички ишлар вазирлиги бутун жараённи назорат қилиш ҳуқуқини сақлаб қолади. Янги тизимнинг 2021 йил давомида жорий этилиши кутилмоқда.

38 млн сўмлик пиротехника олиб кетаётган Mercedes-Benz ушланди
2 ноябр 2020, 17:27

38 млн сўмлик пиротехника олиб кетаётган Mercedes-Benz ушланди

547,2 минг дона пиротехника воситаларини олиб кетаётган Mercedes-Benz тўхтатилди. Олиб кетилаётган маҳсулотнинг тахминий қиймати 38 млн сўм деб белгиланмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг