17 февраль куни республикага COVAX дастури доирасида 2 822 400 доза Moderna вакцинаси келтирилди. Бу ҳақда ССВ хабар қилмоқда.

Шунинг билан, Ўзбекистонга фойдаланиш учун келтирилган вакциналар миқдори 53 579 548 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:

  • 2 404 480 дозаси AstraZeneca;
  • 38 700 268 дозаси ZF-UZ-VAC2001;
  • 1 341 790 дозаси «Sputnik V»;
  • 6 322 860 дозаси Moderna;
  • 2 626 650 дозаси Pfizer/BioNTech;
  • 1 976 000 дозаси Sinovac;
  • 207 500 дозаси Sputnik Light вакцинасидир.

Шундан 44 миллион дозадан ортиқ вакцина эмлаш жараёнларида қўлланилган.

ЮНИСЕФ томонидан Ўзбекистонга ушбу механизм доирасида ҳамда хайрия қилинган COVID-19 га қарши вакциналарининг умумий сони 12,67 миллион дозага етди. Уларнинг умимий қиймати 97,4 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

2022 йилда Ўзбекистонга COVAX дастури доирасида келтирилган Moderna вакцинасининг умумий сони 3 322 800 дозага етди. Қолаверса, 310 050 доза Pfizer/BioNTech вакцинаси ҳам 2022 йилда айнан мазкур дастур доирасида мамлакатга олиб келинган. Шунинг билан, 2022 йилда жами 3 632 850 доза вакцина ЮНИСЕФ томонидан COVAX дастури доирасида Ўзбекистонга етказилган.