Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари лавозимига Махсудов Давронбек Рустамович тайинланди. Бу ҳақда қўмита Ахборот хизмати хабар берди.

У мазкур лавозимда аввалроқ президент маслаҳатчиси этиб тайинланган Музаффар Комиловнинг ўрнини эгаллади.

Давронбек Махсудов 2004—2012 йиллар — Ўзбекистон президенти девони ходими, 2012−2018 йиллар — Тошкент ислом университети илмий котиби, магистратура бўлими бошлиги, Исломшунослик кафедраси мудири, 2018−2020 йиллар — Ўзбекистон халқаро ислом академияси Исломшунослик ва ислом цивилизациясини ўрганиш ISESCO кафедраси мудири лавозимига ишлаган.

Тайинловга қадар у Ўзбекистон халқаро ислом академияси биринчи проректори ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори сифатида фаолият юритиб келаётган эди.