«пойтахт» тегли мақолалар


Тошкент марказида йўл ўтказгич қуришмоқчи. Бу баҳсли қарор
21 июл 2023, 02:02 3

Тошкент марказида йўл ўтказгич қуришмоқчи. Бу баҳсли қарор

Ўзбекистон президенти «Ботир Зокиров ва Навоий кўчалари кесишмасида йўл ўтказгич қуриш зарурлигини» қайд этди (унинг матбуот хизмати келтирган иқтибос). Бу шаҳарда пиёдалар устуворлигини таъминлаш ҳақидаги тамойилга зид бўлган баҳсли қарордир. «Газета.uz» лойиҳани очиқ муҳокама қилишга чақиради.

Пойтахтда талабаларнинг ўқиш давридаги фаоллиги тирбандликнинг 11 кмгача ошишига сабаб бўлади — ПМТИ
13 феврал 2023, 10:04

Пойтахтда талабаларнинг ўқиш давридаги фаоллиги тирбандликнинг 11 кмгача ошишига сабаб бўлади — ПМТИ

ПМТИ экспертлари ОТМлар жойлашувининг шаҳарлар ҳолати ва тирбандлик муаммосига таъсирини ўрганди. Сўровда иштирок этган талабаларнинг 78 фоизи тирбандликни асосий муаммолардан бири деб баҳолаган. Бироқ уларнинг ўқиш давридаги фаоллиги тирбанд йўллар узунлиги 11,3 кмгача ошишига сабаб бўлади.

Тошкентда савдо марказлари ва истироҳат боғларининг иш вақтига қўйилган чеклов бекор қилинди
26 январ 2023, 12:08

Тошкентда савдо марказлари ва истироҳат боғларининг иш вақтига қўйилган чеклов бекор қилинди

Тошкентда электр энергиясини тежаш мақсадида савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, савдо-кўнгилочар марказлари ҳамда истироҳат боғларининг иш вақтига қўйилган чеклов «ҳаво ҳарорати яхшиланаётгани ва ҳолат барқарорлашаётгани» сабаб бекор қилинди.

Тошкентдаги аҳоли гавжум ҳудудларда 170 та мини-поликлиника иш бошлайди
29 ноябр 2022, 12:47

Тошкентдаги аҳоли гавжум ҳудудларда 170 та мини-поликлиника иш бошлайди

Пойтахтнинг 12 та туманидаги кўп қаватли уйлар ҳудудида 170 та мини-поликлиника ташкил этилади. ССВ бу аҳолини оддий кўриклар учун ҳам поликлиникага қатнаш оворагарчилигидан халос қилишини таъкидламоқда. Лойиҳа натижалари таҳлил қилингач, 6 ойдан сўнг бошқа ҳудудларга татбиқ этилади.

Тошкент жамоат транспортига хусусий сектор жалб этилади
9 апрель 2022, 16:45

Тошкент жамоат транспортига хусусий сектор жалб этилади

Президент 1 августга қадар Тошкент жамоат транспортига хусусий секторни жалб этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишга кўрсатма берди. Шунга қарамасдан, йил охиригача «Тошкент шаҳри мисолида» Нукус шаҳри ва барча вилоятлар марказларида жамоат транспорти инфратузилмасини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиб, жорий этиш режалаштирилмоқда.

«Шахсий транспортдан кўра жамоат транспорти афзаллигини таъминлашимиз керак» — Транспорт вазирлиги
19 феврал 2022, 23:48

«Шахсий транспортдан кўра жамоат транспорти афзаллигини таъминлашимиз керак» — Транспорт вазирлиги

Транспорт вазири ўринбосари Абдусамат Мўминов Ўзбекистон шаҳарларидаги тирбандликлар муаммосини фақатгина йўлларни кенгайтириш ва янги йўл ўтказгичларини қуриш билан ҳал этиб бўлмаётганини айтди. «Шахсий транспортдан кўра жамоат транспорти афзаллигини таъминлашимиз керак», — деди у. Пойтахт кўчаларида пиёдалар ва велосипед йўлакларини ажратиб турувчи техник тўсиқлар, хавфсизлик оролчалари, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойларида светофор бошқаруви жорий этилади.

Пойтахтда вакцина олмаган 1044 нафар ходим вақтинча ишдан четлатилди
19 январ 2022, 11:58

Пойтахтда вакцина олмаган 1044 нафар ходим вақтинча ишдан четлатилди

Душанба куни Тошкент шаҳридаги 508 та бюджет ташкилоти ва тадбиркорлик субъектларида текширувлар ўтказилди. Бунинг натижасида коронавирусга қарши эмланмаган 1044 нафар ходим вақтинча ишдан четлатилди, 200 нафари эса жаримага тортилди. Яна бир ташкилот фаолияти вақтинча тўхтатилди.

Тошкентда Matiz ва Lacetti тўқнашуви оқибатида бир киши вафот этди
13 декабр 2021, 15:21

Тошкентда Matiz ва Lacetti тўқнашуви оқибатида бир киши вафот этди

Пойтахтда Matiz ва Lacetti тўқнашуви оқибатида 4 киши жароҳатланиб, бир киши вафот этди. Бунга Matiz ҳайдовчисининг чоррахада Lacetti автомобилини ўтказиб юбормагани сабаб бўлгани айтилмоқда.

Тошкент жамоат транспортида йўлкира нархи қимматлашади
13 декабр 2021, 10:38

Тошкент жамоат транспортида йўлкира нархи қимматлашади

1 январдан Тошкент шаҳрида жамоат транспорти учун йўл ҳақини 1400 сўмдан 1700 сўмгача ошириш режалаштирилмоқда. Шунга қарамасдан, транспорт картаси билан тўловни амалга ошириш жорий нархдан арзонроқ бўлиши керак. Карта билан жамоат транпортида ҳаракатланиш сонига чегара ўрнатиш ҳам кўзда тутилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг