Соғлиқни сақлаш вазирлигининг муассасаларини лойиҳалаш бўйича бош ташкилоти бўлган «Ўзтиблойиҳа» МЧЖга туркиялик мутахассис Гурай Каймак директор этиб тайинланди, деб хабар берди ССВ матбуот хизмати.

48 ёшли меъмор саноат архитектураси мутахассислиги бўйича Туркияда бакалавр, Македонияда магистратура даражасини олган.

Гурай Каймак 1993 йилда иш фаолиятини «MNG HOLDING» компаниясида бошлаган. Мазкур компания Истанбул халқаро аэропортини қуришда қатнашган.

Мутахассис шунингдек, Руминияда қатор банк бинолари, Туркияда «Bayindir tib merkezi» томонидан қуриладиган тиббиёт муассасаларини ва пойтахтдаги Intercontinental («International Hotel Tashkent») меҳмонхонаси биноcини лойиҳалаштиришда иштирок этган. Унинг сўнгги йиллардаги лойиҳаларидан бири 2020 йилда фойдаланишга топширилган Намангандаги замонавий кутубхона биноси бўлди.

«Ўзтиблойиҳа» бошқарувига келган янги раҳбар зиммасига тиббиёт йўналишига оид қурилиш объектларини энг илғор андазалардан фойдаланиб лойиҳалаштириш, шунингдек, илмий-техник конструкторлик лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш ҳамда бу борада техник ёрдам кўрсатиш вазифаси юклатилган.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Эндиликда ҳудудларда маҳаллий ҳокимликлар томонидан тасдиқланаётган ҳар бир тиббиёт муассасаси лойиҳаси Гурей Каймак бошчилигидаги «Ўзтиблойиҳа» томонидан тасдиқланиши белгиланди, дейилади хабарда.