Ўтган 3 йилда 4 001 нафар ёшлар спортдаги ютуқлари учун имтиёз асосида ОТМларга ўқишга кирган

2018−2020 йилларда жами 4 001 нафар ёшлар спортдаги ютуқлари учун имтиёздан фойдаланиб, ОТМларга ўқишга кирган. Бош прокуратура ўрганишларига кўра, имтиёздан фойдаланувчилар сонини сунъий ошириш мақсадида айрим спорт мусобақаларининг сони орттирилган. Туризм ва спорт вазирлиги бунда асосий айбдор мусобақа бош ҳакамлари эканлигини таъкидлаб, улар спорт федерациялари томонидан белгиланишини қайд этди.

Давлат Бобонов ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритди

Олимпия ўйинлари совриндори Давлат Бобонов дзюдо бўйича ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди. Яккалик баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси 4 та олтин ва 1 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.

Ўзбекистон 2022 йилги қишки Олимпия ўйинларига илк йўлланмани қўлга киритди

Ўзбекистонлик чанғичи Комилжон Тўхтаев 2022 йилда Пекинда бўлиб ўтадиган қишки Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритди.

Футбол. «Насаф» ОФК Кубоги финалида мағлубиятга учради

Футбол бўйича Қаршининг «Насаф» клуби ОФК Кубоги финалида Баҳрайннинг «Муҳаррақ» жамоасига қарши майдонга тушди. Учрашувда 3:0 ҳисоби қайд этилди.

Голларга 2-дақиқада Алмарди, 74-дақиқада Сабба ҳамда 80-дақиқада Чеверсанлар муаллифлик қилишди.

Шу тариқа қаршиликлар ОФК Кубогида 2-ўринни қўлга киритишди.

Бокс. Абдумалик Халаков кумуш медални қўлга киритди

Сербиядаги жаҳон чемпионатида финалга қадар етиб борган ўзбекистонлик боксчи Абдумалик Халаков ҳал қилувчи жангда франциялик Софиан Умияга имкониятни бой бериб, кумуш медални қўлга киритди. Терма жамоа мусобақани иккита медал билан якунлади.

Таэквондо бўйича мамлакат биринчилиги ўз ғолибларини аниқлаб олди

Таэквондо бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати якунланди. Аёллар -53 кг вазн тоифасида Чарос Қаюмова ғалаба қозонди. -57 кг вазн тоифасида ёш спортчи Озода Собиржонова 2017 йилги жаҳон чемпионати совриндори Динора Мамадибрагимовадан устун келди. Эркаклар ўртасидаги баҳсларда эса Жасурбек Жайсунов (-68 кг), Шуҳрат Салаев (-80 кг) ва Шоҳруҳ Ражабов (+87 кг) ғалаба қозонди.


Фото: МОҚ ахборот хизмати

Батафсил:

Аёллар

-53кг

Олтин — Чарос Қаюмова

Кумуш — Ситора Эргашева

Бронза — Асалхон Хўжаниёзова

Бронза — Нозима Холмуҳаммедова

-57кг

Олтин — Озода Собиржонова

Кумуш — Динора Мамадибрагимова

Бронза — Лайло Полатова

Бронза — Покиза Пўлатова

Эркаклар

-74кг

Олтин — Жасурбек Жайсунов

Кумуш — Нажмиддин Қосимхожиев

Бронза — Диёрбек Ҳайдаров

Бронза — Шаҳбоз Тусматов

-80кг

Олтин — Шуҳрат Салаев

Кумуш — Мавлонбек Тўхтасинбоев

Бронза — Азизбек Абдуқодиров

Бронза — Абдуқодир Хўжаёров

+87кг

Олтин — Шоҳруҳ Ражабов

Кумуш — Жавлонбек Суннатулаев

Бронза — Мирзонозим Шарапов

Бронза — Муҳаммадали Турғунтошев

«Пахтакор» — Ўзбекистон чемпиони!

Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 24-тур учрашувлари ўтказиб бўлинди. Натижалар билан танишинг:


24-турдан кейин мусобақа жадвали қуйидаги кўринишда:


Мазкур турда кейин бундан бир тур аввал чемпион бўлган «Пахтакор» жамоасига чемпионлик кубоги топширилди.

Фото: ЎзПФЛ матбуот хизмати