Ҳукуматнинг «Аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини сақлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга мувофиқ, 2022 йил 1 майгача қуйидаги товарлар божхона божидан озод қилинади:

  • бананлар, плантайнлар (янги ёки қуритилган) — ТИФ ТН коди 0803;
  • янги ёки қуритилган финикилар, анжир, ананаслар, авокадо, гуайява, манго ва мангостан ёки гарциния — ТИФ ТН коди 0804;
  • янги ёки қуритилган цитрус мевалар — ТИФ ТН коди 0805;
  • янги папайя — ТИФ ТН коди 0807 20 000 0;
  • янги олма, нок ва беҳи — ТИФ ТН коди 0808;
  • киви — ТИФ ТН коди 0810 50 000 0.

Аввалроқ, депутатлар 10 октябрдан 31 декабргача бўлган даврда гўшт, қорамол ва парранда, картошка ҳамда музлатилган балиқни Ўзбекистонга олиб кириш ва реализация қилиш бўйича айланмаларни ҚҚСдан озод қилишга оид қонунни қабул қилгани ҳақида ёзган эдик. Ҳужжат Сенатга юборилган.