«импорт» тегли мақолалар


Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Ўзбекистонга автомобиллар олиб киришни чеклаш режасига изоҳ берди
3 апрель 2024, 18:08

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Ўзбекистонга автомобиллар олиб киришни чеклаш режасига изоҳ берди

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Ўзбекистонга автомобиллар олиб киришни чеклаш режасига изоҳ берди. Агентликнинг тушунтиришича, «бутун дунёда шу нарса бор, фақат Ўзбекистонда ишламаётганди». Ўзгаришларни 1 апрелдан жорий этиш режа қилинганди, лекин айни пайтда ҳужжат лойиҳа ҳолатида.

Ўзбекистон 2023 йилда нималар билан савдо қилди?
22 январ 2024, 17:18

Ўзбекистон 2023 йилда нималар билан савдо қилди?

Ўзбекистоннинг товар айланмаси 2023 йилда 23,8 фоизга ошиб, 62,6 млрд долларни ташкил этди. Савдо тақчиллиги рекорд даража — 13,7 млрд долларга етди. Экспортнинг учдан бир қисмини рекорд даражада сотилган олтин ташкил этди. Озиқ-овқат, нефть ва газ импорти кескин ошди.

Божхона қўмитаси имтиёз билан импорт қилинган товарларни корхонабай ўрганади
16 январ 2024, 12:53

Божхона қўмитаси имтиёз билан импорт қилинган товарларни корхонабай ўрганади

Президент Божхона қўмитасига имтиёз билан импорт қилинган товарларни корхонабай ўрганиб чиқиш топшириғини берди. 2023 йилда импорт қилинган 20 млрд долларлик товарларга салкам 60 трлн сўмлик имтиёз берилиб, уларнинг 3,2 трлн сўми ўрганилганда 13 фоизи мақсадсиз қўллангани аниқланди.

Президент айрим товарлар учун божхона божининг ноль ставкалари муддатини узайтирди
29 декабр 2023, 09:44

Президент айрим товарлар учун божхона божининг ноль ставкалари муддатини узайтирди

Президент фармони билан бир қатор озиқ-овқат маҳсулотларига импорт божхона божининг ноль ставкасини қўллаш муддати 2025 йил 1 январга қадар узайтирилди. Қарордан ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш ва инфляцияни жиловлаш мақсад қилинган.

Ўзбекистон олтин экспортини рекорд даража — 8,1 млрд долларга етказди
21 декабр 2023, 18:00

Ўзбекистон олтин экспортини рекорд даража — 8,1 млрд долларга етказди

2023 йилнинг 11 ойида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 57,3 млрд долларга (+26,2 фоиз) етди. Импорт экспортдан қарийб 11 млрд долларга ошди. Олтин экспорти 2,3 баравар кўпайиб, рекорд даража — 8,1 млрд долларни ташкил этди. Самолётлар, автомобиллар, нефть ва бошқа ресурслар импорти юқорилади.

Йилнинг дастлабки 7 ойида электромобиллар импорти қарийб 6 баробарга ошди
28 август 2023, 15:17

Йилнинг дастлабки 7 ойида электромобиллар импорти қарийб 6 баробарга ошди

Статистика агентлиги январь-июль ойларида электромобиллар импорти қарийб 6 баробарга ошганини маълум қилди. Мамлакатга бундай транспорт воситалари энг кўп Хитой ва Гонконгдан олиб келиняпти.

Ўзбекистоннинг АҚШга экспорти 3 бараварга кўпайди, Туркияга эса камайди
22 июн 2023, 12:04

Ўзбекистоннинг АҚШга экспорти 3 бараварга кўпайди, Туркияга эса камайди

2023 йилнинг дастлабки 5 ойида АҚШ Ўзбекистоннинг асосий экспорт ҳамкорлари орасида 22-ўриндан 12-ўринга кўтарилди. Мамлакатнинг Қўшма Штатларга экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3 баравар (301,6 фоизга) юқорилади, импорт деярли ўзгаришсиз қолди. Туркияга экспорт камайди.

Қозоғистондан Ўзбекистонга гўшт экспорти 2022 йилда 134 бараварга ошди
14 июн 2023, 10:52

Қозоғистондан Ўзбекистонга гўшт экспорти 2022 йилда 134 бараварга ошди

Қозоғистон 2022 йилда Ўзбекистонга гўшт экспортини 134 бараварга оширди. Мамлакатнинг йил давомидаги гўшт экспорти 28,7 минг тоннани ташкил этган ва бу сўнгги 10 йилдаги рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

Ўзбекистон қазиб олишнинг қисқариши фонида газ импортини кескин оширди
22 апрель 2023, 15:52

Ўзбекистон қазиб олишнинг қисқариши фонида газ импортини кескин оширди

Март ойида Ўзбекистон 151,2 млн долларлик газ импорт қилди, бу 2022 йил давомида қилинган импортнинг ярмидан кўпини ташкил этади. Маҳаллий газ ишлаб чиқаришнинг қисқариши фонида кўрсаткич кескин кўтарилди. Кўмир, нефть ва нефть маҳсулотларини етказиб бериш ҳам ошди.

Ўзбекистонда халқаро бренд товарларини импорт қилувчилар реестри шакллантирилади
11 март 2023, 09:44

Ўзбекистонда халқаро бренд товарларини импорт қилувчилар реестри шакллантирилади

Ҳукумат қарори билан халқаро бренд товарларини импорт қилувчилар реестри шакллантирилади. Унга кириш учун Инвестициялар вазирлигига ариза юбориш керак бўлади ва сертификат 1 йил муддатга берилади.

Ўзбекистон 2022 йилда енгил автомобилларни энг кўп Хитойдан импорт қилди
3 феврал 2023, 10:40

Ўзбекистон 2022 йилда енгил автомобилларни энг кўп Хитойдан импорт қилди

Ўзбекистон 2022 йилда 34 та давлатдан енгил автомобил импорт қилди. Статистика агентлигига кўра, энг кўп машина Хитойдан (11 159 дона) олиб келинган. Кейинги ўринларда Корея, Қозоғистон ва Россия қайд этилган.

Ўзбекистонда ўтган йили қарийб 70 млн долларлик электромобиль импорт қилинган
2 феврал 2023, 11:43

Ўзбекистонда ўтган йили қарийб 70 млн долларлик электромобиль импорт қилинган

Ўзбекистонга 2022 йилда хориждан 69,8 миллион АҚШ доллари эвазига 2180 дона электромобиль олиб келинган. Импорт 2021 йилгига нисбатан 1371 тага ошган.

Россияга яқинлашиш, Хитой — асосий етказиб берувчи. 2022 йилда Ўзбекистон ташқи савдоси қандай ўзгарди?
24 январ 2023, 20:50

Россияга яқинлашиш, Хитой — асосий етказиб берувчи. 2022 йилда Ўзбекистон ташқи савдоси қандай ўзгарди?

Россия Ўзбекистоннинг асосий савдо шериги сифатидаги ўрнини мустаҳкамлади, Хитой иккинчи ўринда қолди, бироқ импорт бўйича РФдан етакчиликни қўлга олди. Шу билан бирга, Россия бозори ўзбек экспортчилари учун янада жозибадор бўлди, Туркияга етказиб бериш эса кесин камайди.

Ўзбекистон 7 ойда $422 млнлик буғдой импорт қилди
29 август 2022, 13:26

Ўзбекистон 7 ойда $422 млнлик буғдой импорт қилди

Январь-июль ойларида Ўзбекистон энг кўп буғдой ($422,4 млн), шакарқамиш ($251,7 млн), маргарин ($173,3 млн) ва қорамол гўшти ($116,4 млн), буғдой уни ($72,7 млн) импорт қилди.

Ўзбекистон 7 ойда $550 млнлик мева ва сабзавотлар экспорт қилди
29 август 2022, 10:42

Ўзбекистон 7 ойда $550 млнлик мева ва сабзавотлар экспорт қилди

Ўзбекистон 7 ойда 550 млн долларлик мева ва сабзавотлар экспорт қилди, энг кўп маҳсулот Қозоғистон ва Россияга етказиб берилган. Қолаверса, йил бошидан бери Фарғона (165,8 минг тонна), Самарқанд (106,1 минг тонна) ва Тошкент вилояти (101,9 минг тонна) экспорт борасида етакчиликни сақлаб қолмоқда.

Пахта Ўзбекистонга Тожикистондан импорт қилинадиган биринчи рақамли товарга айланди
12 август 2022, 13:07

Пахта Ўзбекистонга Тожикистондан импорт қилинадиган биринчи рақамли товарга айланди

2022 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон Тожикистондан умумий қиймати 17,3 млн доллар бўлган 6,6 минг тонна пахта импорт қилди. Пахта импорти ҳажми цемент ҳамда электр энергиясидан ҳам ортиб кетди.

Ўзбекистон 5 ой ичида Россиядан $2,3 млрдлик маҳсулот импорт қилди
28 июн 2022, 14:59

Ўзбекистон 5 ой ичида Россиядан $2,3 млрдлик маҳсулот импорт қилди

Ўзбекистон йил бошидан бери Хитойга $1 млрддан ортиқ қийматдаги товарларни экспорт қилди, кейинги ўринларни Россия ($939,4 млн) ва Туркия ($741,4 млн) эгаллади. Импорт кўрсаткичида ҳам Хитой ($2,7 млрд) ва Россия ($2,3 млрд) мамлакатнинг энг самарали ҳамкорлари қаторида қолди.

Украинадаги уруш фонида Ўзбекистон ташқи савдоси қандай ўзгарди?
8 июн 2022, 09:00

Украинадаги уруш фонида Ўзбекистон ташқи савдоси қандай ўзгарди?

Украинадаги уруш Россияга кучли боғланган иқтисодиётлар учун ташқи савдо хатарларини келтириб чиқарди. Шунга қарамай, март-апрель ҳолатига Ўзбекистон ташқи савдоси соғлом кўрсаткичларда ўсди. «Газета.uz» колумнисти Миркомил Холбоевнинг таъкидлашича, бу тенденция келгуси ойларда ўзгариши мумкин.

Ўзбекистон озиқ-овқат импортини оширишда давом этмоқда
6 июн 2022, 23:42

Ўзбекистон озиқ-овқат импортини оширишда давом этмоқда

Январь-апрель ойларида Ўзбекистоннинг озиқ-овқат импорти ҳажми 48,9 фоизга ошиб, 1,12 млрд долларни ташкил қилди. Таъминотнинг асосий қисмини буғдой, хом шакар, маргарин ва аралаш ёғлар, гўшт ва картошка ташкил қилади.

Ўзбекистон 4 ойда Қозоғистондан қарийб 123 тонна ун импорт қилди
28 май 2022, 09:07

Ўзбекистон 4 ойда Қозоғистондан қарийб 123 тонна ун импорт қилди

Ўзбекистон сўнгги 4 ой мобайнида хориждан 38,5 млн долларга 124,8 минг тонна ун сотиб олди. Шундан энг катта қисми (122,8 минг тонна) Қозоғистон ҳиссасига тўғри келмоқда. Қолаверса, Россиядан 1,9 минг тонна, АҚШдан 50 тонна, Ҳиндистон ва Франциядан эса 2 тонна атрофида ун импорт қилинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг