19 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлашга қаратилган қўшимча киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Унга кўра, 2021 йил 10 октябрдан 2021 йил 31 декабрга қадар бўлган даврда қуйидаги маҳсулотларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш ва ва реализацияси бўйича айланмалар қўшилган қиймат солиғидан (ҚҚС) озод қилинади:

  • гўшт (мол гўшти, қўй гўшти, товуқ гўшти);
  • тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотлар;
  • картошка;
  • музлатилган балиқ;

Депутатларнинг фикрича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, нархларнинг барқарорлигини сақлашга хизмат қилади.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилиниб, Сенатга юборилди.