Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Душанбе шаҳрига келгач, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Учрашувда олий даражада эришилган келишувларга мувофиқ иқтисодиёт тармоқларида кооперация лойиҳаларини ва маданий-гуманитар ҳамкорлик дастурини амалга ошириш мақсадида фаол мулоқот ва алмашинувларни давом эттириш муҳим экани таъкидланди.


Афғонистонда вужудга келаётган вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Давлат раҳбари Тожикистоннинг ШҲТдаги сермаҳсул раислиги даврида эришилган натижаларни юксак баҳолади ва бўлажак саммит тадбирлари муваффақиятли ўтказилишини тилади.

Президент бугуннинг ўзида Эрон президенти Иброҳим Раисий ва Покистон бош вазири Имрон Хон билан ҳам учрашувлар ўтказади.

17 сентябрь куни эса Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этади.