Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон тадбиркорлари билан очиқ мулоқоти бошланди, деб хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири.

«Мен ҳоким, бош вазир бўлганимда тадбиркорларни қандай муаммолар қийнаётганини билганман. Менда уларга ечим топиш керак деган армоним бор эди… Тадбиркор ҳис қилсин, у ҳозирги Янги Ўзбекистоннинг замини. Беш нафар одам ишлатадами, ўн кишига иш берадими, у ҳозирги ислоҳотларнинг ҳақиқий ислоҳотчиси», — деди у.

У сўзида давом этар экан, тадбиркорлар билан ишламаётган ҳокимларни танқид қилди.

«Президент вақт топаяпти, нега ҳокимлар вақт топмайди? Мана ҳозир вилоят, шаҳар, туманларни ҳокимлари ўтирибди, улар яхшилаб эшитиб олиши керак… Биз халқимизни рози қиламиз десак, тадбиркорларга кўмакчи, елкадош бўлишимиз, қонунчиликка керакли ўзгартишларни киритишимиз лозим», — деди Шавкат Мирзиёев.

У шунингдек, ислоҳотлар ишбилармонларга кенг имкониятлар яратиб бериш мақсадида қилинаётганини қайд этди. «25 йилда ололмаган GSP+ ни 5 йилда олиш осон эмас. Бунинг учун қанчадан қанча ишларни қилдик», — деди у.