Супер оғир вазн тоифасида Олимпиада олтин медали учун жанг қилаётган Баҳодир Жалолов Токио-2020 финалига йўл олди. Жалолов муросасиз кечган ярим финал баҳсида британиялик боксчига қарши рингга кўтарилди.

Фрейзер Кларкка билан кечган жангда Жалолов ўзининг кучли зарбалари билан рақибини ожиз қолдирди. 3-раунд ўтиб бораётган бир вақтда рақибнинг жароҳати сабаб беллашув якунига етмади. Ўша вақтгача ҳисобланган очколар сони бўйича Жалолов яққол устунлик қилди ва Олимпиада финалга йўл олди.

Унинг олтин медаль учун кечадиган баҳсдаги рақиби АҚШ вакили Ричард Торрес рақиблик қилади. Торрес ярим финалда қозоғичтонлик Қашибек Кўнкабаевни мағлуб этди.

Маълумот учун, финал баҳси 8 август куни Тошкент вақти билан 11:15 да бошланади.