Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 20 июлдан оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимлар иштирокчилари сонига чекловлар киритилганини маълум қилди.

Ушбу тадбирларни агар тўйхоналар (ресторанлар)да очиқ ҳавода ўтказиш имкони бўлмаган тақдирда, 50 кишидан кўп бўлмаган (яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) шарти билан ўтказишга рухсат берилади.

Агарда маросим очиқ ҳавода ўтказилса, иштирокчилар сони 100 кишигачани ташкил этиши мумкин, мазкур чеклов апрель ойида ўрнатилган эди.

Аввалроқ 1 августдан бошлаб тўй ва маросимларни 50 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказиш белгиланди. Мазкур қарор мамлакатда коронавирус ва пневманияга чалинганлар сони ортиб бораётгани муносабати билан қайта кўриб чиқилди.

Эслатиб ўтамиз, 20 июлдан бошлаб умумий овқатланиш объектлари — ресторан, кафе, ошхона ва чойхоналарни соат 8:00 дан 20:00 гача фақатгина очиқ ҳавода ишлашига (меҳмонхоналарда ташкил этилган ресторан ва кафелар бундан мустасно) рухсат берилган эди.