1 августдан бошлаб тўй ва маросимларда иштирок этиши мумкин бўлганлар сони қисқартирилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Республика махсус комиссияси 1 августидан бошлаб тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш 50 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказишга рухсат берилди.

Бунда 50 киши қаторига фақат яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар иштирок этиши мумкин.

Маросимлар санитария ва гигиена талабларига қатьий риоя этган ҳолда ўтказилиши керак.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 1 апрелидан тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш 100 кишидан кўп бўлмаган ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатьий риоя этган ҳолда ўтказилиши белгиланган эди.