17 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 507 та коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари қайд этилган бўлиб, умумий касалланиш ҳолатлари 119 388 нафарни ташкил этди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 436 нафар кишида пневмония аниқланди.

17 июль куни 478 нафар бемор касалликдан соғайиб, соғайганлар жами 114 303 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 796 нафарни ташкил қилди.


Айни кунгача Ўзбекистонда жами 5 645 153 доза вакцинадан фойдаланилди, дея хабар берди ССВ матбуот хизмати. Улардан 1-босқич эмланганлар 3 544 032 доза, 2-босқичда эмланганлар 1 534 789 нафарни, 3-босқич эмланганлар 566 332 нафарни ташкил қилди.

17 июлда Ўзбекистон бўйлаб 124 179 доза COVID-19'га қарши вакцина қўлланилди. Шулардан 1-босқич эмланганлар 98 702 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 14 518, 3-босқич эмланганлар 10 959 нафарни ташкил қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичларни Фарғона вилояти (730 720 доза), Наманган вилоятида (727 124 доза), Андижон вилоятида (629 418 доза) ташкил қилмоқда.

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 007 993 нафарни ташкил қилмоқда.