2 июль куни Тошкент шаҳридаги 47-сон оилавий поликлиникада халқ таълими вазири Шерзод Шерматов коронавирус инфекциясига қарши эмланди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

У хитой-ўзбек ZF-UZ-VAC2001 вакцинасини олган.

Аввалроқ, мактабгача таълим вазири Агриппина Шин коронавирусга қарши «Sputnik V» вакцинасини олганлиги, инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов эса хитой-ўзбек вакцинасининг синовида иштирок этганлиги учун эмлангани ҳақида хабар берган эдик.