«Лукойл» Ўзбекистон билан қўшма лойиҳалар учун 12 млрд доллардан ортиқ маблағ ажратишни режалаштирмоқда, деди Россия ҳукумати раҳбари Михаил Мишустин.

Унинг таъкидлашича, бу компания томонидан энергия салоҳиятини ривожлантиришга сармоя киритган 8 млрд долларга қўшимча равишда амалга оширилади.

Ўзбекистон «Лукойл» фаолиятининг муҳим минтақаларидан бири ҳисобланади. 2018 йилда компания Қандим газни қайта ишлаш заводини очган эди.

Олдинроқ, Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Москвада Россия ҳукумати раҳбари билан учрашгани ҳақида хабар берган эдик.