Президентнинг тегишли қарори билан Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти Жамоат хавфсизлиги университети этиб қайта ташкил этилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Университет қуйидагилар учун кадрлар тайёрлайди:

  • ИИВ ва Миллий гвардия учун — жамоат тартибини, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва паспорт тизими талабларини амалга ошириш;
  • Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун — ҳарбий дипломатия, юриспруденция ва иқтисодиёт ҳамда муҳандислик-техник, тарбиявий-психологик ва қўмондонлик-тактик фаолият соҳасида;
  • қўриқлаш тузилмаларига эга органлар учун — қўриқлаш соҳасининг барча йўналишларида.

2021/2022 ўқув йилидан университетда бакалавриат ва магистратура тизими жорий этилади.

Қабул квотаси бакалавриатга 300 тагача курсантларни, сиртқи таълим учун 100 нафаргача тингловчини ташкил этади, дейилади хабарда.