Сирдарё вилоятида фуқаро И.С. (1996 й.т.) 2020 йил 1 декабрь куни туғилган вояга етмаган ўғли Б.Б ни 3.000 АҚШ доллари эвазига сотмоқчи бўлган. Бу ҳақда Сирдарё хабарлари нашри, вилоят ИИБ маълумотларига асосланиб хабар бермоқда.

И.С. фарзандини тадбир иштирокчисига сотган вақтида, пуллар билан қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ТЭҚКБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бундан аввал, Навоий вилоятида ниқоҳсиз дунёга келган 3 ойлик боласини 25 минг АҚШ долларига сотган аёл ушланган эди.

Сўнгги уч йил мобайнида Ўзбекистонда чақалоқ савдоси бўйича 185 ҳолат аниқланган. Ушбу жиноятларнинг асосий сабаблари оналарнинг ижтимоий-моддий жиҳатдан ҳимоясизлиги ва никоҳсиз болалар туғилишини яшириш истаги эканлиги маълум қилинган эди.