Президент Шавкат Мирзиёев 14 январь куни Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини тақдирлади.


Генерал-майор унвони Тошкент ИИББ бошлиғи Азиз Тошпўлатовга аванс билан топширилди. Ушбу унвон Ўзбекистон тарихида фақат икки маротаба ёш ходимга берилганлиги ва Азиз Тошпўлатов энг ёш генерал-майор бўлганлиги таъкидлаб ўтилди.

Баҳодир Қурбонов

Бундан ташқари, тақдирлаш маросимида Мудофаа вазири Баҳодир Қурбоновга генерал-лейтенант унвони топширилди.