Президент Шавкат Мирзиёевнинг назорати остида 8 декабрь куни «Меҳр-3» операцияси амалга оширилди. Суриянинг жанговар ҳаракатлари олиб борилаётган ҳудудларидан 98 нафар ўзбекистонликлар, яъни 25 нафар аёллар ва 73 нафар болалар Ватанга қайтарилди. Бу ҳақда Uzreport хабар берди.

Улар эндиликда соғломлаштириш муассасаларига жойлаштирилиб, иссиқ овқат ва кийим кечак билан таъминланади. Мутахассислар томонидан тиббий ва психологик ёрдамлар кўрсатилади.

Шунингдек, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича ҳам тегишли ишлар амалга оширилади.

Келгусида уларнинг тинч ҳаётга қайтиб, жамиятга тўлақонли ижтимоий мослашуви учун зарур шарт-шароитлар яратилади.

Фото