Жонс Хопкинс университети (АҚШ) маълумотларига кўра дунёда COVID-19 билан касалланганлар сони 50 миллиондан ошди.

Уларнинг 1,2 миллиондан ортиғи вафот этган, 32,8 миллиони соғайган.

COVID-19 инфекциясининг энг кўп ҳолатлари АҚШда аниқланган (9,9 миллион). Ундан сўнг Ҳиндистон (8,5 миллион), Бразилия (5,6 миллион), Франция (1,8 миллион) ва Россия (1,7 миллион).

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирусни 11 март куни пандемия деб эълон қилган эди, ўшанда дунёда умумий касалликка чалинганлар сони 118 минг кишини ташкил қилган.

Ўзбекистонда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 9 ноябрь куни эрталаб берган расмий маълумотларига кўра, 68,7 минг кишининг COVID-19га чалиниш ҳолатлари рўйхатга олинган, улардан 585 киши вафот этган.