Сирдарё вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Хожиматов Абдуғаффор Тиллабоевич тайинланди, дея хабар берди ЎзА.

Абдуғаффор Хожиматов шу кунга қадар Ширин шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келган.

Шунингдек, Андижон вилояти ҳокимига ҳам ўринбосар тайинланди. Эндиликда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш ишлари бўйича ҳоким ўринбосари лавозимида Болтабоев Шокиржон Мамажонович фаолият юритади.

Фото: Андижон вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Тайинловга қадар Шокиржон Болтабоев Андижон вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси сифатида фаолият юритган.

Бундан ташқари, Самарқанд вилоят ҳокимининг қарори билан Хуршид Очилов Абдурашидович ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ҳоким ўринбосари этиб тайинланди. У шу вақтга қадар мазкур лавозимда ишлаб келган Рустам Қобилов ўрнини эгаллади.


Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги.

Хуршид Очилов ушбу тайинловга қадар вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари котибияти мудири вазифасида фаолият олиб борган.