Ғузор туманида фуқаро акаси терговга жалб қилинганига норозилик сифатида чорва молларини туман ҳокимлиги биноси олдига ҳайдаб борди. Суд қарори билан у 7 суткага қамалди.
2 ноябрь куни кучли ёмғир ёғиши оқибатида Тошкентнинг айрим кўчаларида сув тошиши кузатилди. Шаҳар ҳокимлиги ушбу тошқинларга ягона сабаб сифатида аҳоли томонидан йул ва ариқларга ташланган чиқиндиларни кўрсатмоқда. Дренаж тизимининг ҳолати ҳақида эса маълумот берилмаган.
Бизнес-омбудсман Қашқадарёдан самарқандлик тадбиркорнинг 100 тонна чигит маҳсулоти чиқарилмаётгани ҳолати юзасидан вилоят ҳокимлигини «тадбиркорларнинг ҳуқуқларига риоя этилишига доир қонун ҳужжатларининг бузилишига йўл қўйилган тақдирда тегишли чора кўриш бўйича огоҳлантирди». Компания вакили ҳужжатларида муаммо йўқлигига ва чигит оғзаки топшириқ билан ушлаб турилганига ишонтирмоқда.
Ширин шаҳар ҳокими сифатида фаолият юритиб келган Абдуғаффор Хожиматов Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари лавозимини эгаллади. Шунингдек, Андижон ва Самарқанд вилоятлари ҳокимларига ҳам янги ўринбосарлар тайинланди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг